Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
109

Сандал-сандал 
Қамаши туманидаги Ғиштли қишлоғидан ёзиб олинди. 
Одатда айнан қиш фаслида, куннинг совуғида 
ўйинлар билан машғул бўлиш мураккаблашади. Бундай 
пайтда танча, яъни сандал атрофида бошқотирма ўйин- 
лар ўйналади. 
Бу ўйин бошқотирмага асосланган. Уни истаса опа-
сингил, ака-укалар кўплашиб ўйнайдилар. 
– Битта бошқотирма айтаман. Ким топса мукофот 
олади. Қишлоғимиздаги симёғочда ўнта калдирғоч қўниб 
турган эди. Валижон шундай уйдан чиқдию. уларга қараб 
тош отди. Симёғочда нечта қалдирғоч қолди? 
– Тош нечта қалдирғочга теккан эди? – сўрайди 
сингил. 
– Битта қалдирғочга, – жавоб берди ака. 
– Тўққизта қолди, ака, – деди сингил. 
– Йўқ менимча саккизта қолган. Қалдирғочнинг 
ёнидаги қуш ҳам қўрқиб учиб кетган, – деди укаси. 
– Менимча битта ҳам қалдирғоч қолмаган. Чунки 
уларнинг ҳаммаси қўрқиб, учиб кетган, – деди опа. 
– Тўппа-тўғри. Чунки ростдан ҳам қушлар кўтарил- 
ган шовқиндан баравар қўрқиб кетишади. Мана сизга 
битта олма, – дейди ака. – Яна битта бошқотирма. 
Олма дарахтининг энг баланд шохида ўн бешта олма 
бор эди. Салим чиқиб шохни силкитди. Шохда нечта 
беҳи қолди? 
– Беш-олтита қолган бўлса керак, – деди сингил. 
– Ҳаммаси тушиб кетган, – гапга қўшилди ука. 
– Олмада беҳи мева бўлмайди, – деди опа. 
– Баракалла. Мана сизга яна битта олма, – деди ака. 
– Ростдан ҳам олма дарахтида олма, беҳи дарахтида 
беҳи пишади. Бу бошқотирмалар одамни яхшилаб ўй- 
лашга ўргатади. Шунинг учун саволни эшитганда диқ- 


Гулжаҳон Мардонова 
~
110

қат билан жавоб беринглар. Мана яна битта бошқо- 
тирма. Бир коса қумда бир миллион дона заррача бор. 
Ундан ярим пиёла олиб қўйилса, косада нечта қум 
зарраси қолади. 
– Миллиондан камроқ, – деди сингил. 
– Саккиз юз мингта бўлса керак, – деди ука. 
– Қум заррасини санаб бўлмайди, – деди опа. 
– Тўппа-тўғри. Агар мен косада қумнинг оғирли- 
гини айтиб, пиёлага олингач қанча грамм қолди, десам 
бошқа гап эди. Ростдан ҳам қум заррасини санаб 
бўлмайди, – деди ака. 
– Ўйинни яна давом эттирамиз. Катта ўрик дарахти 
бор эди. Унинг бир шохида ўнта олма, иккинчи шохи- 
да учта шафтоли, учинчи шохида бешта шотут бор эди. 
Дарахтни Али бир силкитган эди, ҳамма мевалар дув 
этиб тўкилди. Жами нечта мева тўкилди? – сўради ака. 
– Ўн саккизта мева тўкилади, – деди ука билан син- 
гил шошилиб. 
– Йўқ, бир дарахтда турли мевалар пишмайди, – 
деди опа. 
– Тўппа-тўғри. Ростдан ҳам бир дарахтда бир неча 
хил мева пишмайди. Мана бу олма яна сизга, – деди ака. 
Ана шундай бошқотирма ўйинлар болаларнинг 
берилган саволни диққат билан тинглашга, ўйлаб жавоб 
беришга ўргатади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling