Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
123

қандай тўқилиб, кигизининг гули қандай чиқибди, 
хуллас, бир олам янгилик мана шу ўйинда. 
Хўш, бу ўйин қизларга нимани ўргатади? Аввало 
қизлар оддий ғўзапоя чўпи, битта тугма, арзимаган ғал- 
так ип ва бир парча мато орқали қўғирчоқ ясайдилар. 
Қўғирчоқларни тилга киритиш, момоларнинг бир-
бирларига муносабатларида адашмаслик эса қизларда 
санъатга бўлган иштиёқ, меҳр, кузатувчанликни уйғо- 
тади. Бу ўйинда қизларнинг ёши танланмайди. Шуниси 
аҳамиятлики, қизларнинг оналари қўғирчоқлар ясашда 
ва образларни тилга киритишда яқиндан ёрдам берса- 
лар ўйиннинг мазмуни янада ошади. Яъни қизлар ҳар 
бир момонинг гапириш услуби, бирор аҳамиятли 
ҳатти-ҳаракатини онасидан эшитиб такрорласа, бу 
ўйиннинг жонли чиқишига ёрдам беради. 
Яхши она 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйин воқеабанд бўлиб унда иккита образ иштирок 
этади. Она ва қизи образи. Воқеа бошланишидан олдин 
“қиз” ўзича кир ювгандек ҳаракат қилиб туради. Шу 
пайт дарвоза очилиб “она”си кириб келади. 
– Ассалому алайкум, онажон, – дейди “қиз”. 
– Ваалайкум ассалом қизим, – дейди “она”. 
– Онажон, қўлингиздагиларни менга беринг, – 
дейди “қиз”. 
– Ола қол, қизим, – дейди “она”. 
“Қиз” гўё унинг қўлидагиларни олгандек ҳаракат 
қилади. “Она”сига иссиққина чой тутгандек бўлади. 
– Қизим, уйларни йиғиштирдингми? Кирларингни 
ювиб бўлдингми? – деб сўрайди. 
– Ҳамма ишларни қилиб бўлдим, онажон, – дейди 
“қиз”. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
124

– Каштангни тикишни бошладингми? – сўрайди 
“она”. 
– Бошладиму сал чўчиб турибман. Косаларининг 
рангини тўғри танладимми, деб, – дейди “қиз”. 
– Унда бу ёққа олиб кела қол, – дейди “она”. 
“Қиз” гўё каштани олиб келади. 
– Қизим, каштангнинг авраси оч қизил. Коса- 
ларингнинг ранги тўқроқ бўлиши керак, – дейди “она”. 
Ўйин ана шу тариқа давом этади. “Она” “қизи”га 
кашта тикиш, овқат пишириш, гулларга сув қуйишни 
ўргатади. Бу ўйин воқеабанд бўлиб, қизларни рўзғорга 
тайёрлашдан сабоқ беради. Қолаверса, қизлар ўйин 
орқали билмаганларини билиб олади, муомала мада- 
ниятидан сабоқ олади. Шу билан бирга аҳиллик, 
иноқликни ўрганадилар. 
Меҳмон келди 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда турли ёшдаги, бир нечта қиз иштирок этиб, 
унда адолат мезонини онабоши назорат қилади. Аввало 
ўйиндаги асосий образ уй эгасини танлаш учун 
онабоши топишмоқ айтади: 
Чин қушим, чинни қушим, 
Чин тепага қўнди қушим. 
Тумшуғини ерга тираб
Халққа салом берди қушим. 
Уй эгаси ролини бажаришга қизиққан қизлар 
топишмоқни топишга ҳаракат қиладилар. Мабодо 
иккита қиз бирдан айтса, онабоши бошқа топишмоқ 
айтади. Мана ниҳоят уй эгаси образини ким бажариши 
аниқланди. У иштирокчиларнинг ҳар бирига бемалол 
қизим, келиним, жияним, неварам деб мурожаат 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling