Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова
Ўзбек миллий ўйинлари
~ 129 ~ Улар шундай деб хайрлашиб чиқадилар. Бу ўйин қизларни муомала маданиятига тайёрлаши билан аҳамиятлидир. Келин-келин Тошкент шаҳридаги Файзобод маҳалласидан ёзиб олинди. Бу ўйин ҳам воқеага асосланади. Қизлар ўйиндаги мавзуни танлашда ўз оилаларида, бувилари, келинойи- лари ўртасида бўлиб турадиган мулоқотга асосланади- лар. Бу ўйинда бир нечта қизлар иштирок этади. Улар- дан бири қайнона, қолганлари келинлар, яъни овсинлар образини бажарадилар. – Келинларим, бугун бозор куни. Ҳамма ўз иши билан банд бўлсин. Хўш, Ферузахон сизнинг нима ишингиз бор? – сўрайди “қайнона”. – “Ойижон”, кирларим тўпланиб қолган. Шуларни ювиб-чайиб оламан, – дейди “келини”. – Гулнорахон сиз-чи, болам? – сўрайди “қайнона”. –“Ойижон”, рухсат берсангиз бирров бориб ота- онамни кўриб келардим. Дадамнинг сал тоблари йўқ экан, – дейди “келин”. – Ҳа, тузук. Унда тезроқ боринг. Ота-она ҳам ғани- мат. Қудаларимга салом деб, сўраб қўйинг, – дейди “қайнона”. – Раҳмат, “ойижон”. Борингизга шукур. Зерикиб ўтирмай, мен билан боринг, “ойижон”, – дейди “келин”. – Кейинги сафар, “болам”. Сал тобим келишмай турибди, раҳмат “қизим”, – дейди “қайнона”. – Дилнозахон болам, сиз-чи? – сўрайди “қайнона”. – Ойи, уйни қоқиб-суқаман. Ҳадеб сўрайверасиз-а, – лабини чўччайтиради иккинчи “келини”. Гулжаҳон Мардонова ~ 130 ~ – Ҳа, болам, ёши катта одам шунақа сўраб туради- да, – сал ранжиган бўлиб гапиради “қайнона”. – Уф-ф, – дейди “келин”. – Ойижон, қўйинг, Дилнозахон ўйламай гапириб қўйдилар, – “қайнона”нинг кўнглини олади “катта келин”. – Майли, болам, қўяверинг, ўзи қайнона бўлганда келини гап қайтарса билади, – дейди “қайнона”. – Машҳурахон, сизнинг нима ишингиз бор? – Ойижон, неварачаларингизни чўмилтираман, ўғлингизнинг, ўзимнинг, болаларнинг кийимларини дазмоллайман. Агар бирор ишингиз бўлса айтаверинг, – дейди “Машҳура” келин. – Ҳа, йўқ, болам, сиз ишингизни қилаверинг. Менинг майда-чўйда ишимни “кенжа келин” қилади, – дейди “қайнона”. – Ойижон, ҳозир тезгина кирларни ювиб, дарров овқатга уннайман. Бугун нима егингиз келяпти? – сўрайди “кенжа келин”. – Умрингиздан барака топинг, чарчамасангиз чучвара қила қолинг, – дейди “қайнона”. Ўйин давомида барча “келин”лар гўё ўз юмушлари билан банд бўлади. Шу орқали ҳар бири ўз феъл-атвори, ҳаётга қарашини ифодалайди. Ўйиннинг қизиқарли жиҳати ҳар бир қиз ўз феъл-атворидан келиб чиқиб муомалада бўлади. Гоҳо ошириб юборсалар, бу кулгуга ҳам сабаб бўлади. Бу эса ўйиннинг жонли ва қизиқарли кечишига туртки бўлади. Ўйин қизларни ҳаётга тайёрлаши, бир-бирларидан муомала маданияти, одоб-ахлоқни ўрганиши билан аҳамиятлидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling