Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
125

қилишга ҳақли. Бу образлар эса уй эгасининг барча 
топшириқларини бажарадилар. Қай бирлари гўёки чой 
дамлайди, яна бирлари гўёки нон ёпади, яна бирлари 
дастурхон ёзади. Қисқаси, меҳмон кутаётган хонадон 
қандай юмушларни бажарса, ана шу ишлар рамзий 
маънода бажарилади. Уй эгаси образини бажараётган 
қиз уларнинг камчилигини айтиши, дакки бериши, 
буйруқ бериши, бажарган ишидан кўнгли тўлмай 
қайтадан “бажартириши” мумкин. 
Гоҳо ўйин чинакам жонли чиқиши учун қизларнинг 
қай бирлари помидор-бодринг, қай бирлари нон, бир- 
лари дастурхон, ҳатто чойнак-пиёла ҳам келтирадилар. 
Улар росмана меҳмон кутгандек иш тутадилар. 
Хўш, уй эгаси образи қачон алмаштирилади? 
Қачонки, у “она” сифатида бирор гапни ёки ҳатти-
ҳаракатни нотўғри бажарганда онабоши томонидан 
қайтадан “синов” ўтказилади. 
Бу ўйин қизлар томонидан эрталабдан-кечгача ўй- 
налса бўлади. Ўйин шуниси билан аҳамиятлики 
иштирокчиларнинг ҳар бири худди санъаткорлардек 
образни ижро этадилар, жаҳлни, меҳрни, фидойиликни 
бажарган ишлари билан кўрсатадилар. Демак, ўйин 
қизларда санъаткорлик қобилиятининг ривожланишига 
ҳисса қўшади. 
Холакам 
Тошкент шаҳридаги Файзиобод маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Бу ўйин ҳам воқеабандлиги билан ажралиб туради. 
Уни фақат дугоналар эмас, опа-сингиллар ҳам ўйнаса 
бўлади. Опа: 
– Кел, холакам-холакам ўйнаймиз, – дейди. 
Сингил: 
– Хўп бўлади, – деб рози бўлади. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
126

– Қандай ўйнаймиз? – сўрайди опаси. 
– Ўқитувчи-ўқувчи бўла қолсин, – дейди сингил. 
Демак опа ўқитувчи, сингил эса ўқувчи образини 
бажарадилар. Улар худди синфда бўлгани каби муло- 
қотга киришадилар. 
– Хўш, кеча қандай вазифа берилган эди? – сўрайди 
опа. 
– Ота-оналарни ҳурмат қилиш ҳақида топшириқ 
берган эдингиз, – дейди сингил. 
– Унда доскага чиқинг. Ота-оналарни ҳурмат 
қилишни гапириб беринг, – топшириқ беради опа. 
Сингил худди ўқувчилардек доскага чиқади: 
– Устоз, бизнинг уйда ота-оналаримизни ҳурмат 
қилишни болалигимиздан ўргатишади. Отамиз, онамиз 
иш буюрса, албатта бажарамиз. Агар кучимиз етмаса, 
катталардан ёрдам сўраймиз. Ота-онамиз ишдан кел- 
ганларида олдиларига югуриб чиқиб салом берамиз, 
қўлларидагини оламиз. Чанқаган бўлсалар дарров 
совуқ чой ёки шарбат берамиз, – дейди сингил. 
Жуда яхши, баҳонгиз аъло, – дейди “ўқитувчи” 
опа. 
Опа-сингил ана шу тариқа ўйнайдилар. Улар иста- 
салар мавзуни мутлоқо ўзгартириб, ўйинни давом этти- 
ришлари мумкин. Гоҳида бу ўйинда оилавий муҳит 
ҳам акс этади. Бу ўйин қизларда зукколик, ҳозиржавоб- 
ликни тарбиялайди. 
Она ва бола 
Тошкент шаҳридаги Шоштепа маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Бу ўйин ҳам воқеага асосланади. Катта опа она 
образини, синглиси эса қизи образини бажарадилар. 
– Хўш, “қизим” бу ёққа келинг, – чақиради “она”. 
– Лаббай “онажон”, – унинг олдига келади “қизи”. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling