Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
120

лайди. Иштирокчиларнинг қайси бири чертганини 
уларнинг кўзидан, ҳатти-ҳаракатларидан илғашга ҳара- 
кат қилади. Ким чертганини топиш анчайин мураккаб 
иш. Бунинг учун излаётган қизда руҳий англаш кучли 
бўлиши керак. Айтайлик, мана у топди. Топилган қиз 
барча иштирокчиларнинг келишувига биноан бирор бир 
шартни бажаради. Мабодо, қиз тополмай адашса, шарт- 
ни ўзи бажаради. 
“Чум-чум палак” ўйинида шартларга адабиёт, санъат, 
шеър ва топишмоқ айтиш, тез айтиш, рақсга тушиш 
каби талаблар киритилади. Бу эса ўз-ўзидан қизларнинг 
фикран илғор бўлишига, хотирани мустаҳкамлашларига 
сабабчи бўлади. Бу ўйин иштирокчиларда руҳий анг- 
лаш ҳиссини ҳам ривожлантиради. 
Дашинмовуқ 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғида ёзиб олинди. 
Бу ўйин республикамизнинг айтарли барча вилоят- 
ларида оммалашиб, “Яширинмачоқ”, “Бекинмачоқ”, 
жанубий вилоятларимизда “Дашинмовуқ” номлари 
билан машҳурдир. Уни фақат қизлар эмас ўғил болалар 
ҳам ўйнасалар бўлади. 
Ўйинда турли ёшдаги қизлар иштирок этишлари 
мумкин. Энг аввало улар “топувчи”ни белгилаб олади- 
лар. Бунинг учун онабоши қуйидаги шеър айтиб 
қизлар орасида саноқ ўтказади: 
Дашинмачоқ даштда пичоқ, 
Уйингизда нечта пичоқ? 
Охирги “пичоқ” сўзи кимга тўғри келса у бир чеккага 
чиқиб туради. Охирида қолган қиз эса қувловчи вази- 
фасини бажаради. Бу иш бажарилгач онабоши туфалак 
ўрнини белгилайди. Қувловчи қиз туфалак жойида туриб 
қўллари билан кўзларини юмганча ўнгача санайди. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
121

Мана шу вақт мобайнида барча қизлар ҳовлининг тур- 
ли бурчакларига беркиниб оладилар. Беркиниш учун 
ғўзапоя ғарами, тандир-ўчоқ олди, чорпоя таги, ўсиб 
ётган маккапоядан фойдаланиш мумкин. Фақат уй ичига 
кириб бекиниш таъқиқланади. 
Мана қувловчи қиз туфалак майдонидан узоқлашмай 
қизларни излай бошлади. Маккопоядан Салиманинг 
кўйлаги этаги кўринди. Қувловчи қиз: 
– Салима, маккапоя ичидан чиқ, – деса у ўйиндан 
чиқади. 
Ўйиннинг мураккаб томони шундаки қизлар қув- 
ловчининг назарига тушмай туфалак майдонига яқин- 
лашиши ва: 
– Туфалак, – деб ерни тепиши керак. 
Шундагина у ўйин қайтадан бошланганда бемалол 
иштирок эта олади. Қувловчи томонидан топилган қиз- 
лар эса онабоши томонидан қайтадан саноқдан ўткази- 
ладилар. Охирги “пичоқ” сўзи кимга тўғри келса, ўша 
қиз янги қувловчи бўлади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling