Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
135

Шунинг учун етти ўйлаб бир кесиб ёзиш керак, - дейди 
“каштачи”. 
Албатта, ўйинда қизлар кашта тикмайдилар. Лекин 
оиласида бувиси, ойиси кашта тикадиган қизлардан 
турли маълумотлар оладилар. Ана шу тариқа кашта 
тикиш ҳақида ўзларича тасаввурга эга бўладилар. Бу 
ўйин қизларнинг маълум маънода кашта ҳақидаги 
тасаввурлари бойишига хизмат қилади. 
 
Кўрпа тикар 
Қўқон шаҳар Данғара туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин ҳам воқеага асосланади. Унда бир нечта 
қизлар иштирок этадилар. Унда гапга уста, сўзамол қиз 
ўртабошилик қилади. У гўё она образини бажаради. 
– Аммажонлари, холажонлари кейинги ойга тўй 
белгиланди. Бугун кўрпа тикишни бошлаймиз. Мана 
газмол, мана игна-ип, мана машина, – дейди она 
образидаги қиз. 
– Аввал бахмал кўрпаларни тикамиз, – дейди 
қизлардан бири. 
Улар гўё бахмал кўрпа тикаётгандек сўзлашадилар. 
– Зўр бахмал экан, – дейди бири. 
– Қалинлигини қаранг, – дейди иккинчиси. 
– Ялтирашини қаранг, – дейди учинчиси. 
– Тахмонда жуда чиройли кўринади, – дейди учин- 
чиси. 
Қизлар шу тариқа гўё бахмал кўрпани тикиб тамом- 
лайдилар. 
– Энди атлас кўрпаларни тикамиз, – дейди она- 
боши. 
Қизлар гўё ростдан ҳам атлас кўрпа тикаётгандек 
сўзлашадилар. 
– Авра билан астарни маҳкам бирлаштиринг. Бўл- 
маса сирғалиб кетади, – дейди иккинчи қиз. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
136

– Ипни атлас рангига мосини танланг, – дейди 
учинчи қиз. 
Хуллас, ана шу тариқа тўйлардан олдин ўтказила- 
диган “Кўрпа тикиш” маросими ўйинга кўчади. Қизлар 
ўз уйларида бу маросимда бувиси, онаси, аммаси, 
холаси қандай гапирса, худди шундай ўзаро муомалада 
бўладилар. 
Бу ўйиннинг аҳамиятли томони қизларда кузатув- 
чанлик, тез илғаб олишни шакллантиради. Қолаверса, 
турли матоларнинг бир-биридан фарқи, ўзига хос 
жиҳатлари ҳақида суҳбатлашадилар. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling