Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова 134 Каштачи Наманган вилояти Поп тумани Уйғур қишлоғидан ёзиб олинди.
Ўзбек миллий ўйинлари
~ 133 ~ – Менинг ўғлим ҳаммадан яхши. Ҳали бувасига ўхшаган бир кўпкаричи бўлсин, тоғасига ўхшаб бир курашчи бўлсин, – дейди яна бири. – Ҳа, болам, маззанг йўқми? Нимага йўталиб қол- динг? Ке, орқангга мой суртиб қўяман, – дейди яна бири. – Энажон, кеча Даминкўлда чўмилувдим, томоғим оғриб турибди, – деб қўғирчоқ тилидан ҳам гапириб қўяди. Иштирокчи қиз қўғирчоғини қўлига олиб унинг елкаларини силайди. – Ҳа, сенгинани нима қилсам бўлади, нимага мак- табга бормадинг? – дейди бошқа қиз ўз қўғирчоғига. – Кеча футбол ўйнаб оёғимни майиб қилибман, – дейди қўғирчоғи тилидан. – Эртага бораман, эна, уриш- манг. Бир ёри бор Қўқонда, Панжарали дўконда. Ҳали келса кўрасиз, Кула-кула ўласиз, деб қўғирчоғини эркалайди яна бири. – Вой, ёри масхарабозми? – унинг гапига қўшилади қизлардан бири. – Ҳа, энди энам айтадиган қўшиқ-да. Мен қаердан билай? – дейди шеър айтган қиз. Ана шу тариқа ўйинда она ва бола ўртасидаги мулоқотлар бўлади. Бу ўйинни кузатсангиз ҳар бир қизнинг уйидаги ижтимоий муҳит, оила аъзоларининг бир-бирига муносабати, бир-бирини асраши, яхши кўриши, ёки аксинча жиҳатлар ҳам кўзга ташланади. Ўйин қизларда синчковлик, атрофдаги одамлар ҳаётини кузатишни ўргатади. Бу эса ўз-ўзидан қиз- ларни ҳаётдаги муносабатларга ўргатади. Гулжаҳон Мардонова ~ 134 ~ Каштачи Наманган вилояти Поп тумани Уйғур қишлоғидан ёзиб олинди. Ўйин воқеага асосланади. Унда бир нечта қизлар иштирок этадилар. Улардан бири “каштачи”, қолган- лари “харидор”лар. – Ассалому алайкум, Замира опа, – чувиллашади қизлар. – Ваалайкум ассалом, келинглар қизлар, – дейди “каштачи”. – Кашталарингизни кўргани келдик, – дейишади қизлар. – Жуда яхши қилибсизлар. Мана кўринглар. Мана буниси ўн олти оймомоли. Уйнинг деворини тўлиқ қоплайди. Қаранглар, ипаги ҳам тоза, – гўё каштасини мақтайди “каштачи”. – Чиройли экан, – дейишади қизлар. – Лекин бу жуда катта. Менга сал кичикроғи керак эди, – дейди қизлардан бири. – Менимча ўзларингиз ҳам кашта тикишни ўрган- сангиз яхши бўларди, – дейди “каштачи”. – Вой, яхши бўларди, ўргатасизми? – чувиллашади қизлар. – Албатта. Ҳунарни ўргатиш савоб-ку, – дейди “каштачи”. У шундай деб қизларга гўё ипакни ювиш, уни қай- натиш, рангга бўяшни ўргатади. Сўнг гўё ипакни қан- дай қилиб ортиқча қипиқлардан тозалашни ўргатади. Қизлар эса бундан суюнадилар. – Кашта тикиш учун аввал гулсиз газмолга шакл- лари чизиб олинади. Сўнг қайси шаклга қандай ранг беришни ёзиб чиқилади. Косагулларни аниқ тасаввур қилиш керак. Айрим ранглар уни хира қилиб қўяди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling