Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
147

Бу гуруҳ ҳам навбати билан ўз доирасига тош 
отади. Барча қизлар отган тошларни онабоши санайди. 
Қайси гуруҳ қизлари айланага кўп тош туширган бўлса 
ўша жамоа ғолибдир. Онабоши ва гуруҳбошиларнинг 
келишувига биноан мағлуб жамоага шартлар айтилади. 
Шартлар шеър, топишмоқ, қўшиқ айтиш, рақсга 
тушишдан бўлиши мумкин. 
Бу ўйин орқали қизлар мўлжални тўғри олишни 
ўрганади, шу билан бирга адабиёт, санъатдан хабардор 
бўладилар. 
Йигирма-чилдирма 
Тошкент шаҳридаги Тирсакобод маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Ўйинда ўн уч нафар қиз иштирок этади. Улар тенг 
икки жамоага бўлинадилар. Кўп ҳолларда сардорлар 
ўзлари истаган қизларни жамоасига қўшиб оладилар. 
Демак, ҳар бир жамоада бештадан аъзо ва уларнинг ўз 
сардори бўлади. Улар ўз жамоаларига ном қўйиб 
оладилар. Ўйинни онабоши бошқариб боради. Аввало 
узоқлиги ўн метр чамалик ҳудуд белгиланади. Ҳудуд- 
нинг ҳар икки томонига бирор-бир восита қўйилади 
ёки чизиқ чизилади. Ҳудуднинг ўртасига доира шак- 
лида айлана чизилади. Ҳар бир жамоа ўзи учун эни-
бўйи ўнга ўн қилиб кесилган қалин картон қоғоздан 
йигирма донасини тайёрлаб олади. Картонларга бир 
сонидан йигирма сонигача қалин қилиб ёзиб чиқилади. 
Шундан сўнг онабоши қиз ҳар икки жамоанинг 
сардорини олдига чақиради: 
– Мана бирингиз “Лола”, бирингиз “Атиргул” 
жамоасининг сардорисиз. Кафтимга тош бекитганман. 
Ким тошни топса ўйинни ана шу жамоа бошлайди. 
Нариги жамоа ўз вакилини ўртага туширади. Келиш- 
дикми? – деб сўрайди. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
148

Сардорларга бу гап маъқул келса: 
– Келишдик, – дейдилар. 
Мабодо қайси сардорга бу усул маъқул келмаса, ўз 
таклифини айтади. Гоҳо сардорлар “Топишмоқ айтинг” 
ёки “Тез айтишдан беллашайлик” қабилида таклифлар 
ҳам айтиши мумкин. Демак, қайси жамоа сардори зий- 
рак, ақлли, топқир бўлса ўйинни бошлайди. Айтайлик, 
“Лола” жамоасининг сардори ғолиб чиқди. Бу жамоа 
аъзолари бўлган қизлар белгиланган ҳудуднинг икки 
чеккасига жойлашадилар. “Атиргул” жамоаси вакили 
эса ҳудуднинг ўртасига тушади. У жамоаси билан 
тайёрлаган картон қоғозлардаги рақамларни очиқ 
ҳолда кўрсатиб, тартиби билан айлана ичига теради. 
Шундан сўнг онабоши: 
– Қани “Лола”чилар бошладик, – дейди. 
Коптокни қўлида ушлаб олган “Лола”чилар ҳудуд- 
нинг икки чеккасида турганча ўртадаги “Атиргул”чи 
қизни копток билан мўлжалга оладилар. Қиз эса 
коптокка чап бериб айлана ичидаги картон қоғозларни 
тартиби билан тескари ўгира бошлайди. Биринчи 
бўлиб “1”, кейин “2”, сўнгра “3”, хуллас йигирмагача 
бўлган сонларни тартиб билан ўгириб улгуриши керак. 
Гоҳо ўртадаги қиз коптокни тутиб олиб, узоқликка отиб 
юборади. Чунки “Лола”чилар узоқлашган коптокни 
олиб келгунча, ўртадаги қиз картон қоғозларни тескари 
ўгириб улгуради. Агар копток ўртадаги қизга тегса, 
унинг ўрнига жамоадоши тушади. Шарт шуки, айлана 
ичидаги сон ёзилган барча картонлар жамоа аъзолари- 
нинг ҳаммаси ўртага тушгунча тескари ўгириб улгури- 
лиши керак. Фақат ўйиннинг вақтини сунъий чўзиш 
мумкин эмас. Ўз вақтида вазифани бажариб улгурган 
жамоа қизлари бараварига: 
– Йигирма-чилдирма, – деб қичқирадилар. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling