Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
Ўзбек миллий ўйинлари ~ 151 ~ Теран илдизлар Халқнинг ўзлигини англашда асрлар давомида синов ва тажрибадан ўтган қадриятлари, боболардан қолган ўлмас мерос ҳамда авлоддан-авлодга, отадан- ўғилга, оғиздан-оғизга ўтиб келаётган фольклор асарлари пойдевор вазифасини ўтайди. Шу боис ўзбек халқининг минг йилликлар билан бўйлашадиган теран илдизлари, озиқланган бебаҳо қадриятларининг борли- ги, айниқса, улар ичида халқ ўйинлари сингари тенгсиз бойликнинг мавжудлиги миллат идентиклигининг ўқ томири, битмас-туганмас ноёб манбаидир. Бу ноёб миллий ўйинлар каттаю кичикка олам ва одамга ҳурмат моҳиятини англаш, юртга садоқат, элсе- варлик туйғуларини шакллантириш, табиатни севиш, уюшиб жамоа бўлиш, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиш, ҳозиржавоблик кўникмаларини ўстириш, тезкор қарор қабул қилиш, жамоадошларга елкадош бўлиш, инсоннинг тани соғлиги, ҳаракатчанлигини таъминлаш имкониятини беради. Миллатнинг ўзлиги билан боғлиқ ана шундай ўйин- ларимизга кейинги пайтларда эътибор бир оз пасайди. Жондан азиз фарзандларимиз ҳам кўпроқ ҳаракат талаб этмайдиган электрон ўйинларга берилиб кетди. Бу ҳолат- ни юзага келишида болалар уйинларига бағишланган содда ва ўғил-қизларимиз тушунадиган тилда баён этилган адабиётларнинг йўқлиги ва ОАВларда халқ ўйинларини тарғиботи сусайганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Шу жиҳатдан, элшунос-фольклоршунос журналист Гулжаҳон Мардонованинг “Ўзбек миллий ўйинлари” китоби муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф қатор йиллар давомида юртимизнинг водийю воҳаси, туману кентлари, қишлоқу овулларини кезиб, унутилиб кетаётган миллий ўйинларимизни ниҳоятда дақиқлик билан йиғиб чиқди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling