Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
152

Китобдан воситали, ҳаракатли, касб-ҳунарга оид, 
бошқотирма, воқеабанд, мавсумий 118 та – 67 та ўғил, 
51 та қиз болаларга хос ўйин жой олган. 
Китобнинг муҳим жиҳатларидан бири унда миллий 
ўйинларимиз орасида йилнинг барча фаслларига мос 
ўйинлар ҳамда ҳар бир мавсумга хос ўйинлар ҳам 
келтирилганида ҳам намоён бўлади. Чунончи, баҳор 
фаслига тегишли ўйинлар кенг ўтлоқлар, сой бўйлари, 
қирларда ўйналган. Чунки баҳор ўйинларининг шавқи 
кўклам руҳияти билан ҳамоҳанг бўлади. Бу пайтда 
болалар кайфиятининг ўзи ҳам кенг далаларни хоҳлай- 
ди. Ўйинлар учун танланадиган либосларда ҳам табиат 
гўзаллиги акс этади.
Китобдан ўрин олган халқ ўйинларининг мазмун-
мундарижаси, тартиби, уларнинг ўз олдига қўйган мақ- 
садидан халқнинг тарихи, ҳаётга қарашлари, жамият 
ҳаётидаги иштироки, руҳиятини билиб олиш мумкин 
бўлади. Чунки ўйинлар давомида иштирокчининг қан- 
дай қарорга келиши, нимани танлаши, нимани инкор 
этиши орқали унинг маданияти, маънавий олами, тар- 
бияси, руҳияти, ички кечинмалари ҳам намоён бўлади. 
Китобнинг бу сингари ютуқли жиҳатлари ниҳоятда 
кўп. Китоб мундарижасига қараб ҳам унда ниҳоятда 
катта материал тўпланганлигини кўриш мумкин. Юқо- 
ридагиларни ҳисобга олиб, Гулжаҳон Мардонованинг 
“Ўзбек миллий ўйинлари” китобини ўқиш ва уқишга 
тавсия этаман. 
Қудратулла Омонов,
филология фанлари доктори, профессор
 
 
 
 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
153

Нашр этилган асарлари 
1. Нур тўла уй (1992 й.). 
2. Хушрўйлик сирлари (1995 й.). 
3. Алла айтай, жоним болам (1996 й.). 
4. Ори қўшиқ бўлган юрт (2009 й.). 
5. Ори қўшиқ бўлган юрт (тўлдирилган ва қайта 
ишланган нашри, 2010 й.). 
6. Фарзандингизга ўйинлар (2009 й.). 
7. Оилада болаларни алла воситасида маънавий-
ахлоқий тарбиялаш (2010 й.). 
8. Миллий-маънавий қадриятлар ва комил инсон 
тарбияси (ҳаммуаллифликда) (2010 й.). 
9. Истиқлолдан яшнаётган юрт (2011 й.). 
10. Нур тўла уй (тўлдирилган ва қайта ишланган 
нашри, 2011 й.).
11. Онам айтган аллалар (2012 й.). 
12. Ўзбек халқ қўшиқлари (2015 й.). 
13. Қуёшим – энам (2021 й.).



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling