Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
143

- Рухсора, сизга нечанчи рақам? 
– Биринчи, – дейди Рухсора. 
Ўртабоши Рухсорага терилган оёқ кийимларнинг 
биринчида турганини келтириб беради. Шубҳасиз, бу 
оёқ кийим бошқа қизники. У оёқ кийимнинг бир пойини 
кийиб олади. Қизлар ўртасида кулги бошланади. Ўрта- 
боши барча қизларга айтган рақам бўйича оёқ кийимни 
олиб келади. Гоҳо айрим қизларга ўзининг иккинчи 
пойи тушиб қолади. Ана шундай ҳолда унинг айтган 
шартларини барча қизлар бажаради. 
Бўзаними, кўзани? 
Тошкент шаҳар Сирғали тумани Шош маҳалласидан 
ёзиб олинди. 
Ўйинда ўн икки нафар қизлар иштирок этади. Ўйин- 
ни иккита сўзамол, гапга чечан қиз бошқариб боради. 
Ўртабоши қизлар ўзларига исталган гул ёки мевали 
дарахтлар номи билан исм танлайдилар. 
Масалан бири: 
– Менинг исмим райҳон, – дейди. 
Иккинчиси эса: 
– Менинг исмим чучмомо, – дейди иккинчиси. 
Аммо уларнинг бу келишувини бошқа иштирокчи- 
лар билмайдилар. Шундан сўнг ҳар икки дугонабоши 
қизларни ёнларига чақирадилар: 
– Қизлар, ҳозир икки жамоага бўлинамиз. Буни қан- 
дай амалга оширамиз. Сизлар иккитадан бўлиб навбати 
билан бизнинг олдимизга келасизлар, – дейди улар. 
Барча иштирокчи қизлар иккитадан бўлиб дугона- 
бошиларнинг олдига кела бошлайди. 
– Ўйинда иккита жамоа тузилди. Бирининг оти 
“Райҳон”, иккинчисиники “Чучмомо”. Ўйинда қай бир 


Гулжаҳон Мардонова 
~
144

жамоада иштирок этишни хоҳлайсиз? – сўрайди дуго- 
набошилар қизлардан. 
Қизлар турган гапки бири у жамоани, иккинчиси бу 
жамоани танлайди. Шу тариқа барча қизлар икки 
жамоага бўлиниб оладилар. Дугонабошилар эса икки 
жамоанинг ўртасига рўмол ташлайдилар. Шунда барча 
иштирокчи қизлар бир-бирларига рўпара бўлиб тура- 
дилар. 
Ўртабошилар жўрлигида иштирокчилар қўшиқ 
айтадилар: 
Рўмолим бор сўзани, 
Аканг ичмас бўзани. 
Аканг ичса бўзани, 
Синдиради кўзани. 
Қўшиқ матнидаги сўнгги сўз айтилиши билан бар- 
ча қизлар ҳайкалдек қотиб қоладилар. “Райҳон”ва 
“Чучмомо” жамоасининг сардорлари рақиб томон 
иштирокчиларининг ҳар бир ҳаракатини диққат билан 
кузатади. Қайси жамоа иштирокчиси кулса, қимирласа 
нариги жамоа сардори уларга шарт айтади. Шарт 
бўйича қизлар қўшиқ куйлайдилар, рақсга тушадилар, 
топишмоққа жавоб айтадилар. Қизларнинг қайфиятига 
қараб жисмоний шартлар ҳам айтилади. Ўйин даво- 
мида қизлар завқланадилар, бир-бирлари билан аҳил-
иноқ бўладилар. 
Қолаверса, ўйин қизларни сабр-тоқатли бўлишга 
ҳам ўргатади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling