Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

 
Ҳаммом пиш 
Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб 
олинди. 
Бу ўйин қизлар, шунингдек ўғил болалар томони- 
дан ҳам ўйналади. Аввало қизлар тупроқ уюмига сув 
қўшиб, лой қорадилар. Лой яхши пишиши учун хамир- 
дек муштлайдилар. Лой силлиқ бўлиб етилгач ўйин 
учун тайёр бўлади. Ўйинни онабоши бошқариб боради. 
– Энди хамирдан зувала тайёрлаймиз, – деб буйруқ 
беради у. 
Барча қизлар ўз зувалаларини тайёрлаб оладилар. 
– Ҳозир шеър айтаман, пиш сўзи тўғри келган қиз 
чеккага чиқаверади, – дейди онабоши. 
У мана бундай тартибда шеър айтади: 
Томга чиқдим тарози қурсин, 
Манави қизнинг арози қурсин. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
140

Қизил кўйлак томдан туш, 
Зувалангдан ҳаммом пиш. 
Демак, шеър айтиш давомида “пиш” сўзи кимга 
тўғри келса, у бир чеккага чиқа бошлайди. Охирида 
қолган иккита қизлардан қай бирига “пиш” сўзи тўғри 
келса у чеккага чиқади, қолган қиз эса ўйинни бошлайди. 
Қиз ҳам ўйинни мана бундай шеър билан бошлайди: 
Қизил қиз томдан тушибди, 
Хамирим, хамир пишибди, 
дейди-да қўлидаги зувалачани бор кучи билан ерга 
уради. У пақиллаб гумбаз шаклида тушиши ва бош 
томонидан лой сачраб, оғзи очилиши керак. Агар шун- 
дай бўлмаса бу қиз иштирокчиларнинг турли шарт- 
ларини бажаради. Шартлар адабиёт, санъат билан боғ- 
лиқ бўлиши ва қизларнинг ҳоҳишига кўра уй-рўзғор 
ишлари бўлиши ҳам мумкин. Бошқа қизлар ҳам нав- 
бати билан ўйинда иштирок этадилар. 
“Ҳаммом пиш” ўйини аслида кулоллар ҳаёти билан 
боғлиқдир. У иштирокчиларнинг қўллари уқувли бўли- 
шига хизмат қилади. Шу билан бирга меҳнатнинг маҳ- 
сули борлигини ҳам ёшларга эслатиб туради. 
Ошқовоқ узди 
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Исковот 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда беш-олти нафар қиз иштирок этади. 
Улардан бири рўмолини ҳовлида ўсиб ётган ёввойи 
супурги танасига боғлайди. Қолган қизлар паравоз 
шаклида бир-бирларининг белларидан қучиб ўтириб 
олади. 
Улар ўйинга тайёр бўлгач ўйинбоши қиз гўёки 
эшик тақиллатади: 
– Тақ, тақ, тақ. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling