Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
127

– Сочларингиз тўзиб қолибдими? – дейди “она”. 
– Вой, “ойижон”, сочларимни яхшилаб майдалаб 
ўриб қўйинг, – дейди “қиз”и. 
“Она” гўёки “қиз”ининг сочларини яхшилаб тараб, 
ўриб қўяди. 
– Раҳмат, “ойижон”, – дейди қиз. 
– Вой, “қизим” кўйлагингиз эскириб қоптими? 
Яқинда ҳайит байрами келади, – дейди “она”. 
– “Ойижон”, менга янги кўйлак тикиб беринг, – 
дейди “қиз”. 
“Она” гўёки қўл машинада кўйлак тикади. Ва 
“қиз”ига кийдириб қўяди. 
– Раҳмат, “ойижон”, – дейди “қиз”. 
– Вой, “қизим”, қошларингиздаги ўсма кетиб 
қопти-ку, – дейди “она”. 
– “Ойижон” қошимга чиройли қилиб ўсма қўйиб 
қўйинг, – дейди қиз. 
– Кела қолинг, она “қизим”, – дейди “она”. 
У гўёки “қиз”ининг қошига ўсма қўйгандек ҳара- 
катлар қилади. Ўйин ана шу тариқа давом этади. 
Иштирокчилар “она ва бола” ўртасидаги мулоқотга 
истаган мавзуларини киритишлари мумкин. 
Бу ўйин қизларда ҳозиржавоблик, тез фикрлаш 
қобилиятини шакллантиради. 
Совчи кутиш 
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Бу ўйин воқеага асосланади. Унда беш-олти нафар 
қизлар иштирок этади. Улардан бири мезбон аёл, қол- 
ганлари совчилар образини бажарадилар. 
Гўёки дарвоза тақиллайди. 
– Ким у? – товуш беради “мезбон” аёл. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
128

Ва гўёки дарвозани очади. Қараса беш-олти нафар 
“аёллар” турибди.
– Ассалому алайкум, келинглар, – деб уларга қучоқ 
очади “мезбон”. 
–Ваалайкум, ассалом, айланай. Сизнинг боғингизда 
гул очилибди, шу гулни сўраб келдик, – дейди 
“совчи”лар. 
“Уй эгаси” уларни гўё ичкарига бошлайди. Гўё 
улар дастурхон атрофида суҳбатлашиб ўтирибдилар. 
– Сир бўлмаса, қаерлардан сўраймиз? – дейди “уй 
эгаси”. 
– Биз Шойим чавандознинг опа-сингиллари бўла- 
миз. Акамнинг ўғли олий маълумотли, мактабда дарс 
беради. Шу боланинг бошини иккита қиламиз, деб ота-
онаси ҳалак, – дейди “совчи”лардан бири. 
– “Жияним” жуда яхши бола. Спорт билан шуғул- 
ланади, кўпкарида улоқ чопади, – дейди “аёл”лардан 
бири. 
– Бундан ташқари мактабда болаларга спортниям 
ўргатади. Хуллас, ўғлим бор деса дегудай, айланай, – 
дейди яна бири. 
“Мезбон аёл” ҳам қимтиниб гап бошлайди. 
– Билмасам, момо-буваси, отаси бор. Мен улардан 
ўтиб бир нарса деёлмайман. Қани маслаҳатлашиб кўра- 
миз, – дейди “уй эгаси”. 
– Майли, айланай, маслаҳатлашиб кўринг. Лекин 
йўқ деманг. Қизим тинч, бахтли бўсин десангиз эркак- 
ларни кўндиринг, – дейди “совчи” аёллар. – Бўлмаса 
бизарга овмин айтинг, айланай. 
“Мезбон аёл”: 
– Сизлардан бўла қолсин, – дейди. 
– Илоҳи омин, қадамимиз қутлуғ бўлсин, ёшлар 
қўша қарисин, тўй бўлсин, шу ҳовлига қўйлар келсин, 
– дейди “совчи” аёллар. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling