Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet1/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш


Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш


Режа:

Кириш
1. Спорт тўгараги учун тузиладиган тахминий Низоми.


2.Ўқувчи ёшларнинг ҳаракат фаолиятини яхшилаш қонун-қоидалари(принциплари) ва ўргатиш методлари ва воситалари
3. Ўргатиш ва тренировканинг асосий методлари ва воситалари
4. Белбоғли кураш бўйича спорт тўгаракларини олиб бориш режаси.
Хулоса
Фойдаланган адабиётлар руйхати


КИРИШ
Ватанимиз мустақилликка эришгач, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига қўшилгач, ўқувчиларнинг дунёда рўй бераётган, воқеаларга бўлган муносабати ҳам кенгайиб бормоқда. Шунинг учун ҳозирги кунда таълимнинг барча босқичида иш олиб боришда бўлғуси ёш кадрлардан ҳам чуқур билим талаб қилинади. Улар мустақиллик даврида вужудга келган ижтимоий сиёсий ҳаётни англаб олган ҳолда ёшларимизга таълим беришни тақозо этади.
Гап шундаки, ҳар бир педагог узлуксиз таълимнинг қайси босқичида иш олиб боришдан қатъий назар, авваламбор, ўзи жамият тараққиёти қонунларини яхшироқ тушуниши, мустақил давлатимиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатини аниқ англаб, шу асосда ёш авлодни Ватан, Халқ ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи, баркамол инсон қилиб тарбиялашга қаратиши ҳар бир зиёлининг асосий вазифаларига айланиши лозим.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг маънавий соғлом-ёш авлодларини, бўлажак ватанпарварларини тарбиялаш вазифаси пировард натижада ўқитувчиларнинг зиммасига тушади. Улар нафақат билимдон болаларни, балки энг аввало ана шу билимни эгаллашни ўзининг бурчи деб билувчи миллий кадр шахсини шакллантиришга маъсулдир. Мллий истиқлол мафкураси асосида ёшларимизни тарбиялаш Республикамизнинг умумтаълим мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллаежлари олдида турган долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан Низомий номидаги ТДПУ ҳар бир профессор-ўқитувчилари “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажариш йўлида ёш авлодни миллий мафкуравий онглилик, одоблилик, фаросатли, соғлом фикрли ва жисмоний бақувват, ташаббускор, талабчан ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини идора қила оладиган, миллий ғурурли, маънавий пок, ватанпарвар ва бошқа вазифаларни тарбиялаб, камолга етказиш учун бутун жони-дили билан, барча билимларини, тажрибаларини талабаларга, бўлажак ўқувчиларга сингдирмоқлари зарур. Чунки улар, ҳозирги мактаб ўриндиқларида ўтирган ёш авлод эртанги бизнинг қўлимиздан иш оладиган, ҳаётимизни давом эттириб, ўзидан кейинги авлодни етказувчи ворисларимиздир. Ўзбекистоннинг буюк келажагини эгалари бўлиб етиладиган шахсларни тарбиялайдилар.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси педагогик фандир. У жисмоний тарбия амалиётидаги ҳамма турларни ҳамда аралаш фанларнинг далилларини умумлаштиради. Буни ўрганиш ҳамма спорт-педагогик мутахассисларга умумназарий асос бўлади. Чунки тарбия инсоннинг ўзига қаратилганлиги Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган, ҳозирги кунда амалга оширилаётган “Ўзбек модели” да аниқ кўрсатилган. «Ўзлигини англаш, унинг озод, эркин, нодир, улуғ сиймолигини англаш ва ўзидан унга амал қилиш сифатларини шакллантириб бориш бўлса, иккинчидан унинг ўзига хос миллий-инсоний сифатларини очиб берувчи этник, маънавий-инсоний асосларини англаш ва уларга амал қилишдан иборатдир». Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанининг бўлимларида жисмоний маданиятнинг умумий таълим ҳамда касб-амалий тайёргарлик этиш тузилишида ва кундалик турмушда хусусиятлари ўрганилади.
Шунингдек спорт жисмоний тарбиянинг асосий компонентларидан бири ҳамда спорт фаолиятининг махсус шакли сифатида таҳлил қилинади.
Шундай қилиб жисмоний тарбия маданият назарияси ва методикаси курси жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассислар махсус касб-ҳунар таълимотининг илмий пойдеворига киритувчи кенгайтирилган билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Унинг аҳамияти фақат бу билимлар қиймати билан ифодаланмайди, у бўлғуси мутахассисга жисмоний маданиятнинг бутун соҳаларида касбий-фаолият мазмунининг тўлиқ тушунишига имконият беради, унинг дунёқарашини ўзгартиради, жамият соҳасидаги бошқа ишчиларнинг умумий ишлари билан боғлайди ва шу янги типдаги билим, методларни эгаллашни, зарур бўлган кенг касбга нисбатан дунёқарашини шакллантиришга ёрдам беради. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси бу инсон жисмоний камолатини бошқаришнинг умумий қонуниятларини хақидаги фандир. Бу фанни эгаллаш жисмоний тарбиянинг барча бўғинларига тегишли масалаларни хал қилишга тўғри ёндошиш имконини беради.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш ва Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун турли тадбирларни ўтказиш кўзда тутилиши лозим. Ўқувчиларни жисмоний жиҳатдан назарий билимлар билан қуроллантириш, уларни бу борадаги кўникма ва малакалар билан ошно қилиш мазкур фаннинг асосий вазифаларидир. Ўқувчиларнинг соғлиғини яхшилаш, уларни жисмонан ривожлантириш, болаларга жисмоний чиниқиш ва спорт бўйича билим бериш мактабдаги жисмоний тарбия дарсларида, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда амалга оширилади. Буларни амалга ошириш учун жисмоний тарбия факультетида мавжуд бўлган педагогик олий таълим муассасаларида замон талабига жавоб бера оладиган бўлажак ёш ўқитувчиларни тайёрлашга боғлиқ. Талабаларнинг таълимий билим барча фанлар бўйича бутун ўқув йиллар давомида олиб борилади ва ушбу мутахассислик асосида энг асосий назорат етакчи бошқарувчи фан бўлган “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” фани бўйича Олимпиада ўтказилади. Бу Олимпиадаларнинг I босқичида II-III-IV курс талабалари қатнашадилар. Ғолиб чиққан талаба Республика Олимпиадасида иштирок этади. Талабаларнинг билимлари олимпиада мусобақаларига сазовор бўлиши учун педагогик ОТМ да жисмоний маданият назарияси ва методикаси фани бўйича тўгарак ишларини ташкил қилишни тавсия қиламиз ва тахминий йўналиш берилади.
Жамиятимиз ривожлантиришининг хозирги замон босқичида юқори малакали ўқитувчи мураббийларни тайёрлаш масаласи давлат аҳамиятига эга бўлган вазифалардан бири ҳисобланади. “Таълим тўғрисидаги” қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг (1997 йил 29 август) қабул қилиниши, уларни амалиётга оширилиши, шу борадан ёш авлодни тарбиялаш, соғлигини мустахкамлаш, меҳнат ва Ватан мудофасига тайёрлашдек маъсулиятли вазифалари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган педагогларимиз зиммасига тушади.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантириш, соғлом турмиш тарзига интилиш ва спортга меҳр-мухаббатни сингдириш вазифаларини фақат жисмоний тарбия машғулотларида олиб бориш етарли эмас, уни мунтазам соғломлаштириш тадбирларида, Спорт тўгарагиларида ҳам давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Айниқса Спорт тўгарагиларида талаба ёшлар жисмоний сифатларини, қадди-қоматларини ривожлантирадилар, спорт турлари бўйича юқори натижаларга етишадилар.
Спорт билан мунтазам шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган паллада болаларни спорт залларига келишини таъминлаш ўз-ўзидан долзарб вазифага айланади. Шу маънода, ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга, соғлом турмуш тарзига кенгроқ жалб қилиш болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг доимий эътиборидаги масаладир.
Жамғарма мутахассисларининг спортдаги оммавийликни оширишнинг турли усулларини ишлаб чиқиш, ҳозирги кунда улардан кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, вилоятлар, шаҳар ва қишлоқларда таниқли спорт усталари иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш кўплаб болалар ва ёшлар қалбида спортга нисбатан меҳр уйғотмоқда ва айтиш жоизки, бу каби мулоқотлар жараёни ҳақиқий спорт байрамига айланиб бормоқда. Шулардан бири Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Ғузор туманлари ўқувчи ёшлари таниқли спортчи, теннис бўйича Осиё чемпиони Ирода Тўлаганова билан учрашганда Ирода ўқувчи-ёшлар, қишлоқ аҳли билан самимий мулоқот қилиш баробарида ўғил-қизлар орасида ўзига хос танлов ўтказиб, ғолиб спортчига ўзининг ракеткасини туҳфа этганини улар кўп йиллар мобайнида унутмайдилар.
Бирор спорт тури билан шуғулланишдан асосий мақсад-саломатлик эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу борада поғонама-поғона эришиб бориладиган ютуқлар эса инсон кўнглида мактаб, ОТМ, сўнгра шаҳар, вилоят, ўз навбатида мамлакат шаънини ҳимоя қилиш хиссини шакллантира боради. Яна бир эътиборли жиҳат-турли давлатларда бўладиган ҳалқаро мусобақалар туфайли спортчи ўзга юртларни танийди, тафаккури кенгаяди, дунёқараши ўзгаради. Унинг бу борадаги дастлабки қадамларида кўрсатилган рағбатнинг ўрни беқиёсдир.
Албатта, ёшларни ҳориждаги мусобақаларга жўнатишдан кўзланган мақсад, болалар келтираётган шода-шода медаллар эмас. Энг аввало, фарзандларимиз кўнглида спорт орқали ўз орзуларини рўёбга чиқариш мумкинлигига ишонч уйғотишдир. Чунки бугунги глобаллашув жараёнида ким умрида бир бор бўлса-да, бошқа мамлакатга боришни орзу қилмайди дейсиз. Қолаверса, ҳорижга бориб келган ёшларимиз қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, садоқат жўш урмоқда. Улар Ўзбекистонни дунё мамлакатлари билан таққослаб, ҳалқимиз тўғри йўлдан одимлаётганига амин бўлмоқда, яратилаётган бу шарт-шароитларнинг барчаси Истиқлол шарофати эканини, биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизнинг ва бўлмаслигимизни чуқур хис қилмоқда. Зотан, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг пировард мақсади ҳам ҳар томонлама баркамол, иродаси тобланган, мустақил дунёқараши шаклланган, онг шуурида
Ватанга бўлган садоқат ва эл-юртга меҳр-муҳаббат туйғулари жўш комил инсон тарбиялашдир.Ўзбекистон пойтахтида ҳар йили турли ҳалқаро мусобақалар, жаҳон ва Осиё кубоги биринчиликлари, спортнинг Олимпия турлари бўйича саралаш ва анъанавий беллашувлар ўтказиб турилади. Бу ерда спортнинг - кик-боксинг, таэквандо турлари бўйича Осиё федерatsiяларининг бир қатор қароргоҳ (штаб-квартира)лари, теннис бўйича минтақавий ваколатхоналари жойлашган. Мана шу ердан Курашнинг Ҳалқаро федерatsiяси дунёнинг бешта қитъасидаги 77 мамлакатнинг миллий федерatsiялари фаолиятини мувофиқлаштириб туради.Олимпиада ва дунё биринчиликларида қатнашган Ўзбекистон спорт юлдузлари қаторида биринчи навбатда Галина Шамрай (1952, 1964), Эльвира Саади (1972, 1974, 1976), Эркин Шагаев (1980, 1981, 1983), Рустем Казаков (1963, 1972, 1973), Вера Дуюнова (1970, 1972, 1978), Махарбек Хадарцев (1988-1992), Арсен Фадзаев (1978-1983), (1983-1984), Лина Черязова (1983, 1994, 1996), Муҳаммадқодир Абдуллаев (1998, 2000), Лариса Павлова (1980), Оксана Чусавитина (1992, 2004) ва бошқалар ўрин эгаллайди.1952-1999 йилга қадар, Республика мустақилликни қўлга киритишгача бўлган даврда, Ўзбекистоннинг 47 нафар спортчилари спортнинг 17 тури бўйича Олимпиадаларда қатнашган. Улар 31 тадан-12 та олтин, 10 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритишган.Энди эса, Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврининг биринчи тўрт йил ичида Ўзбекистонликлар Олимпиада ўйинлари, жаҳон ва Осиё биринчиликлари, Ҳалқаро турнирларда 319та олтин, 251та кумуш ва 280та бронза медалларини қўлга киритганликлари одатий ҳолдек қабул қилинмоқда. Бундан кейинги тўрт йиллик Олимпиа даврлари ҳам, шунга ўхшаш серҳосил бўлди.Уч босқичли ўйинлар – Россия, Исроил, Австралия, Германия, АҚШ, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Буюк Британия, Миср, Украина, Франция, Чехия, Жанубий Корея-мана шу мамлакат фуқаролари юртимиздаги коллеж ва лицейларнинг икки мингдан зиёд ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Баркамол авлод” республика ўйинларининг интернет сайтларидан фойдаланилмоқда. Мана бир неча йилдирки, республикамизда шунга ўхшаш мусобақалар мактаб ўқувчилари (“Умид ниҳоллари”) академик лицей, касб-ҳунар коллажлар “Баркамол авлод” ва Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада” ўтказилиб келинмоқда. Таълим муассасаларида ўтказилаётган хафтада 2 соат жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларни, айниқса ОТМ да талаба-ёшларни жисмоний тайёргарлигини таъминлай олмайди, уларда хафталик ҳаракатга бўлган эхтиёжларига ҳам тўла жавоб бермайди.Юқорида қайд этилган вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларидан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия тадбирларини, Спорт тўгараги ишларини, спорт мусобақаларни, спорт байрамларини ҳамда тарғибор ишларини яхшилаш ва жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.Жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиш даражаси меҳнат тартибини мустаҳкамлашга бекор сарфланадиган иш вақтини қисқартиришга кўмаклашади. Яхши фикрлашган ва ташкил қилинган машғулотлари, туризм, турли туман спорт тадбирлари, байрамлари ўқувчи-ёшларда юқори даражада ахлоқий сифатларини, тетикликни, куч ва чидамлилик ҳамда бошқа зарур фазилатларни шакллантиради.
Мустақил Ўзбекистон Республикасида ҳозирги давр талабаларни тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш ҳамда ривожлантиришдир. Шу боисдан таълим тизимини замон талаблари даражасида ҳамда эришилган тажрибалар асосида ривожлантириш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган, ҳар томонлама етук ва юксак маънавиятли, комил инсонлар этиб тарбиялаш давлатимизнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Миллий истиқлол ғоясини амалга ошириш йўлида ишлаб чиқилган ҳар қандай қўлланмалар узвийлиги билан давлат таълим стандарти талабларига жавоб бериш керак. Шу жумладан узлуксиз таълим тизми асосида узвийликни таъминлаш бош мақсад бўлиб қолиши лозим. ОТМ да Спорт тўгараги ишларини, турли мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун мазкур дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Низомга суянган ҳолда олиб борилади. Ушбу Низомда мақсад, вазифалар, ташкил қилиш ва ўқувчи-ёшларни қабул қилиш йўллари-усуллари, хужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар очиб берилган.
Ушбу дастурлар мажмуаси ОТМда ўғил-қиз талабаларини касблар бўйича бўлажак мутахассисларни Спорт тўгараги ишларига жалб қилишга уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш ва жисмонан бақувват, баркамол авлод қилиб етиштириш ҳамда ҳаётга, меҳнатга тайёрлашга қаратилган.
Ушбу ишлаб чиқилган Низом, Спорт тўгараги турлари бўйича тузилган дастурлар мажмуаси, ўзи танлаган спорт тури билан дастлабки шуғулланиш гуруҳи ҳамда 2-3 йил шуғулланувчи гуруҳларига тегишлидир. Мазкур ишлаб чиқилган дастурлар мажмуаси олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling