Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet9/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Ўргатиш методлари
Ўргатиш методи (услуб) деганда билим, малака ва маҳорат, ҳаракат, ахлоқий, иродавий ва бошқа ҳаракат сифатларни ривожланишига эга бўлган услуб деб тушунилади.
Ўқитувчи у ёки бу ҳаракатни тушунтиради ва кўрсатади, ўқувчилар эса уларни ўзлаштириб оладилар. Услубни танлашни ўқувчиларнинг тайёргарлигига, материални мазмунига, педагогик вазифаларини қўйилишига кўра аниқланади.
Спорт турлари бўйича ўқув-тренировка жараёнида ўргатиш методларини асосий учта гуруҳи мавжуд; оғзаки, ёки сўз услуби кўргазмали ва амалий.
Амалий методини-ўйин методи, мусобақа методи ва қатъий тартиблаштирилдган машқлар методлари ташкил қилади. Барча методлар ўзаро боғланади ва клмплекс равишда қўлланилади.


Сўз методи
Жисмоний тарбия ўқув тренировка жараёнида тарбиянинг асосий фаолияти сўз билан амалга оширилади: сўз ёрдамида билимлар берилади, тушунишни фаоллаштиради ва чуқурлаштиради, вазифалар берилади, уларнинг бажарилиши бошқарилади, натижалар таҳлил қилинади ва баҳоланади, баҳоларнинг интизоми бошқарилади ҳамда оғзаки суҳбат, тушунтириш, савол-жавоб, кўрсатма бериш, фармойиш бериш, баҳолаш, раҳбатлантириш ва ҳ.к.
Суҳбат услуби шуғулланувчиларнинг техника-тактика усуллари, тренировкани услублари, ҳақида ўйин фаолиятини ташкил этишда билимларни тўлдириш учун қўлланилади.
Суҳбат образи, жўшқин тушунарли равишда равон бўлиши керак.
Тушунтириш орқали нафақат ҳаракатни характерини ва шаклини очиб бериш балки уни тўғри бажаришга таъсир этувчи сабабларни очиб берилади. Тушунтириш машқини бажариш учун у дастлабки шартни ташкил этади. Бу эса аниқ ҳаракат қилишни асосий моҳияти ва мазмунини айтиб беради. Тушунтиришда асосий диққат эътиборни айрим деталларига ёки қисмларига тўхталиб ўтмасдан, балки энг муҳим ҳаракатга қаратилади. Гуруҳда ўйин усул ва йўлларини ўрганиб олишда, гуруҳ бўлиб камандали ҳаракатни ўргатишда, бўлажак ўйинга кўрсатма беришда тушунтириш усулидан фойдаланилади.
Суҳбат, савол ва жавоб, фикр алмашиш, қўйилган хатоларни муҳокама қилиш ва уни бартараф этиш кўринишида ўтказилади. Суҳбатни гуруҳ ва индивидуал шаклда ҳам ўтказиш мумкин.
Таҳлил қилиш спорт амалиётида бирорта вазифани бажарилгандан кейин (техник ва тактик қайта ишлашда), ўйин тамом бўлгандан кейин ёки бўлажак ўйинни таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. Таҳлил қилиш бир томонлама бўлиши мумкин, қачонки буни ўқитувчи ўзи ўтказса ёки икки томонлама бўлиши мумкин, бунда шуғулланувчиларнинг ўзлари ҳам қатнашадилар.
Вазифа, бу ўйин машқни бажариш олдида дарсдан олдин қўйиладиган вазифани шакли ҳисобланади. Вазифа битта ёки гуруҳ бўлиб тактик ҳаракатни бериши мумкин. Кўрсатма техник ва тактик бўйича машқларни бажариш вазифасини қисқача шаклдир. Ўшбу ўқув ўйинларини ўтказишда ёки ўзаро ҳаракат қилишда тактикани ўрганишда улардан фойдаланилади.
Кўрсатма ўйин машқларидан ёки ўйинни тўхтатмасдан ўзаро ҳаракат қилиш жараёнида бериш мумкин.
Фармойиш бу шуғулланувчиларга оғзаки таъсир этиш шаклидир. У қисқа ва аниқ, лўнда ифодалаш билан фарқ қилади. Улар маълум шаклга эга бўлмасдан уни бажаришга тайёргарлик кўриш машқни бажариш учун берилади.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling