Ўйин методи
Ўйин азалдан педагогик вазифани адо этиб келган ҳамда тарбиянинг асосий воситаси ва методларидан бири бўлиб келмоқда. Тарбия соҳасида ўйин методи деган тушунча ўйиннинг методик хусусиятлари, яъни тарбиянинг бошқа методларидан фарқ қиладиган томонларини ифода этади. Ўйин методининг мақсади: дарсни қизиқарли ва юқори сифатли ўтказиш, болаларда қизиқиш уйғотиш, бунинг учун машғулотлар ўйин тарзда ўтказилиши лозим. Масалан, узунликка сакрашда “учиш” фазасида санаш. Ким кўп санашга улгурса, ўша шуғулланувчида “учиш” фазаси кўпроқ бўлади ва сакраш натижаси узоқроқ бўлади.
Ўйин услубияти техника элементларини эгаллагандан кейин қўлланилади. Ўйновчиларни ўзаро ҳаракатни ўргатишда, техник усулларни такомиллаштиришда ўйинда мувафаққиятли 2х2, 3х3, 4х4 бешта халқага, битта дарвозага ва бошқа ўйин қўлланилади. Ўйин услубияти мусобақалашиш билан бирга муваффақиятли бажарилади. Бу эса қизиқишни орттиради, юқори эмоционал кайфиятни келтириб чиқаради ўйин усулини ёки ўйин машқини бажаришда малакасини яхши мустахкамлашга ёрдам беради. Уни асосий моҳияти шундан иборат бўладики ўйин қоидаларига риоя қилган ҳолда, битта ўйин ҳаракатини ёки уларни комплексини бажаришда мусобақалашади.
Спорт ўйинларида ўйин усулларини такомиллаштиришда чегара йўқ, улар мусобақаларда мустаҳкамланади ва такомиллаштирилади.
Мусобақа методи
Мусобақа методи бир мунча равшан характерловчи хусусият бўлиб биринчилик ёки юкламали натижага эришиш учун беллашувга кучни синашдир. Мусобақа жараёнида, шунингдек уларни ташкил қилиш ва ўтказиш шароитларида раҳбарлик қилиш фактори муҳим физиологик ва эмоционал кайфият яратади, бу ҳол жисмоний машқнинг таъсирини оширади ва организмнинг функционал имкониятларини максимал ишга солишга ёрдам беради. Мусобақа вақтида, асосан спорт мусобақаларида рақибнинг ўзаро тўқнашувлари ўйиндагига қараганда анча кўпроқ намоён бўлади. Ташаббускорлик, қатъийлик, саботлилик, далиллик, жасурлик, олий жаноблик, ўртоқлик каби иродавий ҳамда аҳлоқий хислатларини тарбиялашда мусобақа методининг аҳамияти каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |