Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Талабни тобора ошириб бориш принципи


Download 89.7 Kb.
bet8/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Талабни тобора ошириб бориш принципи
Бу принцип жисмоний тарбия ўқув-тренировка жараёнида шуғулланувчиларга қўйиладиган талабларнинг умумий йўналишини ифода этади ва тобора қийинлашиб борувчи янги вазифаларни қўйиш ва бажаришни, шулар билан боғлиқ бўлган жисмоний юкланиш ҳажми ва шиддатини аста-секин ошириб боришни ўз ичига олади. Юкламани жадаллаштириш ва ҳажмни ортишида ўқитувчи шуғулланувчиларнинг ёшини ўзига хос хусусиятини диққат-эътиборга олиш керак, бажарилаётган жисмоний юкламани барча бараварлигини тўғри баҳолаш уни соғломлаштириш самарасини ҳисобга олиш керак. Аниқ материал, бунинг учун амалий тажриба ва илмий маълумотлар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурда ва норма талаблари берилади. Жисмоний тарбия жараёнида индивидуаллаштириш принципи усули ҳам яхши натижа беради. Индивидуаллаштириш усули таълим тизимида ўқувчиларнинг турли даражадаги жисмоний тайёргарлиги, уларни ёш хусусиятларини ўзига хослиги, жисмоний юкламани ўтказиш қобилияти билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади.
Ўқитувчи индивидуал режа ва тавсияномаларини тузатишга ўзига хос хусусиятини характерига, мижозига, нерв тизимини хусусиятларига таянмоғи лозим. Айниқса қиз болаларга таълим беришда индивидуал ишлаш алоҳида талаб қилади. Уларнинг психологик хусусиятлари ўғил болаларга нисбатан алоҳида методни қўллаш, ҳамда жисмоний юкламани методик нуқтаи назардан тўғри бошқариб туришни талаб этади.


Онглилик ва фаоллик принципи
Бу принципга ўқув тренировка-жараёнида онглилик ва фаоллик муносабатида бўлиш кўзланади. Ҳамда ундаги у ёки бу вазифани ҳал этишни чуқурроқ тушуниб етишни уларни қайсидир метод ва воситалар билан ҳал этилади. Агар ўқувчи ўрганишга қўйилган масалани моҳиятини тушуниб етса ва ўрганишга интилса, қизиқса бу ўрганишни тезлаштиради. Бу эса онглилик ва фаоллик принципининг асосини ташкил қилади. Ўқитиш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, ўқувчилардан фаоллик ва қизиқиш талаб қилади.
Ўқитувчи болаларда дарсга нисбатан қизиқишини пасайтирмаган ҳолда ўқув-тренировка жараёнини ҳам, тарбиявий вазифани ҳал этиш ечимини топади.
Ўқитувчи ўқувчилар олдига нафақат яқин вақт ичида мақсад қўйиш, балки истиқболнинг юксаклик ва такомиллаштиришни ҳудди ҳар бирини индивидуал равишда, ҳудди шундай спорт жамоасида яхлит бўлишини назарда қолдирмаслиги керак.
Техник-тактик ўйин усулларининг асл моҳиятини чуқур англаб етмасдан юқори сифатларга умид боғлаш жуда мураккабдир. Шуғулланувчилар ўзларининг фаолият натижаларини англамоқлари даркор, ҳамда тренировка юкламаларни бажаришда бўлаётган физиологик ва психологик жараёнларда ўзларининг иш қобилиятларини назорат қилиб боришни билишлари керак.
Ўқув-тренировка жараёнига қизиқиши ва онгли равишда муносабатда бўлишини натижаси ва ўйин усулларини ўрганишига ва такомиллаштиришига фаол интилиши ва танлаб олинган ўйинда ўзини-ўзи такомиллаштиришга интилади. Ўқувчи томонидан фаоликка йўналтириш керак ва уни назорат қилиб туриш лозим. Шуғулланувчиларнинг мувафаққиятларини ўз вақтида ва аниқ баҳолаш уларни машғулотга бўлган қизиқишини ва фаолиятини оширади.
Юқорида келтирилган таълимнинг барча принциплари ўзаро узвий боғланган ҳолда қўлланилади. Ўқитувчи ҳар бирини алоҳида қачон ва қандай ҳолатда у ёки бу таълим принципини қўллашни мустақил хал қилиши керак. Ўрганиш жараёнида ҳар доим онглилик принципи муҳим етакчи ролни ўйнайди, лекин онглилик характери ва даражаси ҳар хил бўлиши мумкин.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling