Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа
Ўқувчи ёшларнинг ҳаракат фаолиятини яхшилаш қонун-қоидалари(принциплари) ва ўргатиш методлари ва воситалари
Download 89.7 Kb.
|
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчи-ёшларнинг ҳаракат фаолиятини яхшилаш қонун-қоидалари (принциплари) ва самарадор методлари (услублари)
2. Ўқувчи ёшларнинг ҳаракат фаолиятини яхшилаш қонун-қоидалари(принциплари) ва ўргатиш методлари ва воситалари.
Низомий номидаги ТДПУ “Бошланғич таълим ва жисмоний маданият” факультети қошидаги спорт тўгараги аъзолари берган аризаларни қайд қилиш дафтари Ўқувчи-ёшларнинг ҳаракат фаолиятини яхшилаш қонун-қоидалари (принциплари) ва самарадор методлари (услублари) Барча спорт турлари бўйича асосий ҳаракатлар, машқлар жисмоний тарбия воситаларидан бири бўлиб, бу ўқув тренировка жараёнида шуғулланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиш вазифасини ҳал этади. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича тўгарак дастури қуйидаги аниқ мақсадга эришиш учун йўналтирилган. мактаб ўқувчиларида юқори ахлоқ-одоб ва ирода хусусиятини тарбиялаш; ўқувчиларда спортга бўлган қизиқишини уйғотиш; ҳаётий зарур ҳаракат малака ва билимларини шакллантириш, уларни турлича шароитда тадбиқ қилиш; ўқувчиларда асосий ҳаракат қобилиятини баҳолаш макон ва вақтига ҳаракат параметрларини ривожлантириш жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланишни шакллантириш уддабуронликни ташкил қилиш, шахсий жисмоний такомиллаштириш эҳтиёжини тарбиялаш. ОТМда жисмоний тарбия факультетларида ўқув-машғулот жараёнларида касбий педагогик тайёргарлик вазифалари ҳал этилади.; Спорт турлари бўйича назарий ва методик билимни, замонавий ўйин ва машқлар техникаси, тактикасини асосий йўлларини эгаллаш, спорт ўйинларидан бирини маҳоратини ошириш. Ушбу вазифаларга эришишда кўпроқ замонавий методик услублардан кенг фойдаланган ҳолда машғулотни ташкил этиш билан амалга оширилади. Ўқув-тренировка жараёнини мазмунига қуйидагилар киритилади ва кўпроқ аҳамият берилади: жисмоний, техник, тактик, руҳий ташкилий методик ва одил ҳакамлик тайёргарлиги. Ушбу жараёнлар ўзаро узвий боғлиқдир. Мураккаб ҳаракат малакаларини ўргатиш жараёнида организм билан боғлиқ бўлган ҳаракат нафақат таълим балки тарбиявий вазифани бирга қўшиб олиб борилади ва билимларни ҳаракат малака вазифани бирга қўшиб олиб борилади. Ҳаракат малака ва билимларни ўргата бориб, ўқитувчи ўқувчиларни тарбиялашни барча комплекси вазифаларини бажариш кўзда тутади. Фанни ўзига хос хусусияти нафақат тарбияни умумий вазифасини, методикасини ҳал этишда ўзини изини қолдириш балки жисмоний тарбия учун кўпроқ ўзига хос, айрим бир қатор тарбиявий вазифаларни олдинга суради: Жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиш одатини тарбиялаш; Мураккаб машқларни бажаришда жисмоний оғирликни енгиб ўтишни билиш, юқори ривожланган иродавий сифатларни тарбиялаш; Кийим-бош, ўзининг танасини парвариш қилиш, дам олиш ва меҳнат режимига риоя қилишга одатланиш ҳамда гигиеник малакаларини шакллантириш; Ҳаракатлантирувчи ҳаракатни эгаллашда манфаатларини умумийлиги асосида қуриладиган, ўқувчилар ўртасидаги тўғри ўзаро муносабатини тарбиялаш. Соғломлаштириш вазифасини ҳал этишда жисмоний тарбияни барча комплекс воситалари асосида амалга ошрилади. Машқларни тўғри танлаш ва тақсимлаш саломатлик ҳолатини жисмоний ривожлантириш, тайёргарлигини баҳолаш, шуғулланувчиларнинг ёшига хос хусусияти ҳар доим ўқитувчиларнинг диққат эътиборида бўлиши шарт. Ўргатишни табақалаштириш шунингдек тиббий кўрсаткичларга мослиги, улар асосида ўқувчилар учта гуруҳга бўлинадилар: асосий, тайёрлов ва махсус гуруҳлари. Жисмоний ривожланишни ва тайёргарлиги бўйича орқада қолаётган, ўқувчиларга мақсадга йўналтирилган жисмоний машқлар махсус вазифа қилиб берилади. Ўқув нормативларни бажариш талабларига айримлари истисно тарзида рухсат этилади. Таълим жараёни ва уни такомиллаштириш кўп киррали бўлиб, иродавий ва жисмоний ривожланиши бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. У киши фаолияти қонуниятлари билан мос равишда қурилган. Бу қонунларга асосланганлиги дидактик принципларда ўз аксини топади. Download 89.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling