Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet7/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Кўргазмали принциплари
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг дидактикасида “Кўргазмалилик” бошқарувчи принципларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бирорта машқни кўрсатиш ёки демострatsiя қилишда, ҳаракатни муҳим элементларини йўналиш, ҳаракатнинг тезликларини аниқ тасаввур қилишда кўргазмалилик методи катта аҳамиятга эгадир. Ҳаракат тўғрисида тўғри тасаввур қилишда, кўргазмали қўлланишлар ёрдам беради.
Кўргазмали принциплари ҳар хил кўргазмали қуроллар (схемалар, плакатлар ва ҳ.к.) машқни аниқ кўрсатишдан фойдаланиш билан ўрганиладиган материал ҳақида аниқ тасаввур шаклланиши заруриятидан келиб чиқади.
Барча ёш гуруҳларида ва ўқув-тренировка жараёни ҳамма босқичларда кўргазмали принципини амалга ошириш зарурдир. Анализатор ушбу шуғулланувчилар учун фақатгина ҳаракатга келтирувчи деб ҳисобга олиш керак. Баъзи болаларда идрок қилиш кўриш анализаторларига таянч бўлиб ўзига хос хусусиятини билиш ўқитувчига бу принципини якка тартибда амалга оширишда ёрдам беради.


Принципнинг мунтазамлиги ва изчиллиги
Мунтазамлилик, жисмоний тарбия ўқув-тренировка жараёнида энг кўп фойда берадиган принципларидир. Жисмоний тарбия жараёнида болалар организмида бир қатор ўзгаришлар содир бўлади. Бундай ўзгаришларга фақат жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам равишда тўғри ривожлантириш асосида олиб бориш орқали эришиш мумкин.
Принципнинг мунтазамлиги ва изчиллиги таълим тузилишини аниқланишини мўлжаллайди. Машғулотда мунтазамлиги машғулотни ва ўқув материалларни аниқ режалаштиришга эришади. Янги материал ўзлаштиришда олдин ўзлаштирилган билимларга таяниш лозим. Бу ҳаракат малакасини мустаҳкамлайди ва кенгайтиришга имкон беради. Дастлаб асосий усулларни ўрганишда, яъни бусиз ўйин мумкин эмас (баскетболда тўпни илиб олиш ва узатиш, волейболда тўпни узатиш ва тўр устидан ошириш, футболда тўпни тўхтатиш ва зарба бериш ҳ.к.) кейинроқ кўпроқ мураккаб комбинatsiя ҳаракатига, иккита ёки бир нечта ўйин оддий ёки соддалаштирилганларини ўрганадилар, кейинчалик кўпроқ мураккаб шароитда мунтазам равишда машқ қилсалар, улар аста секин ҳаракат қилишни такомиллаштириб боради. Ҳар бир машғулот узлуксиз таълим тизимида ташкил этилиши лозим. Шуғулланувчилар олдида қўйиладиган вазифаларни аста-секинлик билан оддийдан мураккабга ва онсондан қийинликка ўтишга қаратилган бўлиши керак.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling