1. Спорт тўгараги учун тузиладиган тахминий Низоми.
НИЗОМ
Тўгарак фаолиятининг мақсади. Низомий Номидаги ТДПУ «Жисмоний маданият ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси қошидаги спорт тўгараги ихтиёрий тузилма бўлиб, у қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
Кафедра профессор-ўқитувчилари таркибининг юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлашга оид саъйи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;
Талаба ёшларни илмий-методик ишларга тайёрлаш;
Талабаларнинг илмий-методик ҳамда мураббийлик фаолиятларини ташкил этиш;
Илмий-методик соҳада талабалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан, шунингдек, факультет ва университет маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш;
Илмий-методик мавзуларда илмий-амалий семинарлар, анжуманлар, доира столлари, баҳс-мунозара кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Таҳририй ва ноширлик ишларини, жумладан, ижодий ишлар тўпламларини, талабаларнинг фан бўйича энг яхши курс ишлари ва битирув малакавий ишларини нашр этиш;
Интернетда тўгаракнинг сайтини яратиш ва уни мунтазам тарзда янги материаллар билан бойитиб бориш;
Талабалар ижтимоий ҳаётига оид турли масалаларни муҳокама этишга доир ташаббуслар билан чиқиш.
Мазкур тўгарак ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, жорий қонунчиликка, Илмий Кенгаш Қарорларига, ректор буйруқларига, мазкур Низомга, шунингдек, демократизм, ўз-ўзини бошқариш, қонунчилик принципларига таянади.
Тўгаракка аъзолик
Тўгаракка мустақил равишда ўз устида ишлайдиган интилувчи, қизиққон, танланган спорт турига илмий-методик тарзда қарайдиган, ёки факультетдаги ҳар қандай кафедранинг илмий-методик ишларида иштирок этаётган ёки иштирок этишни хоҳлайдиган, шу факультетда ўқиётган барча талабалар аъзо бўлиши мумкин.
Спорт тўгараги аъзолигига қабул қилиш унга аъзо бўлувчининг тўгарак раҳбари номига ёзган ёзма аризаси ҳамда бир ўқитувчининг тавсияси асосида амалга оширилади.
Ҳар бир аъзонинг қабул қилиниши тегишли қарор асосида расмийлаштирилади, янги аъзо тўгарак аъзолари рўйхатига киритилади ва унга тегишли тарздаги аъзолик гувоҳномаси топширилади.
Спорт тўгараги аъзоси тўгаракдан мазкур Низом талабларини бузган тақдирда тўгаракнинг умумий йиғилиши қарори билан четлаштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |