Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet4/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Спорт тўгараги сардори
Тўгарак сардори аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан сайланади, тўгарак раҳбари томонидан маъқулланади, кафедра йиғилишида тасдиқланади.
Сардор мазкур Низомда кўзда тутилган тўгарак йиғилишларини тайёрлаш ва ўтказишга оид вазифаларни бажаради.
Сардор тўгарак Илмий раҳбари, тўгарак Кенгаши олдида ҳисоб беради, уларнинг тўгарак фаолиятига оид бўлган қарор ва тавсияларини амалга оширади.
Сардор тўгарак Кенгашига ўкув йили давомида камида бир марта тўгарак фаолияти ҳақида ҳисоб беради.
Тўгарак Кенгаши сардорнинг камчиликлари ҳақидагти масалани кун тартибига қуйиши мумкин. Унга нисбатан кетма-кет кўрсатилган уч ва ундан ортиқ танбеҳларнинг тўпланиб қолиши унигнг сардор сифатидаги вазифасидан бўшатиш учун асос вазифасини бажаради. Бу тўгарак раҳбарининг қарорига кўра амалга оширилади.


Тўгарак йиғилишлари
Тўгарак йиғилишлари жадвали сардор томонидан тўгарак раҳбари билан келишган ҳолда тўгарак аъзоларининг истак ва қизиқишларини ҳисобга олган тарзда тузилади. Бунда тўгарак йиғилишларида муҳокама ёки ҳимоя қилиниши кўзда тутилган маърузаларнинг умумий сони ҳам эътиборга олинади.
Тўгарак йиғилишини ўтказилиши режалаштирилган муддатдан камида бир ҳафта олдин маърузачи сардорга тўгарак раҳбари маъқуллаган маъруза тезисларини тақдим этиши шарт.
Йиғилиш охирида сардор йиғилиш қарори лойиҳасини тайёрлайди. Унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) йиғилиш ўтказилган жой ва сана;
б) маърузачининг исми-шарифи;
в) маъруза мавзуси;
г) маърузанинг баҳоси (у курс иши, илмий ёки методик мақола сифатида тавсия этилди, нашр этишга тавсия қилинди...);
д) тўгарак ишида қатнашаётган талабалар рўйхати, илмий раҳбар;
е) тўгарак йиғилишида баҳс-мулоҳазалар бўлдими, савол ва масалалар ечимининг қисқача баёни берилиши керак.


Спорт тўгараги йиғилишида муҳокама этиладиган мавзу ва материаллар
Материалларнинг мавзуга кўра сараланиши илмий раҳбар томонидан тасдиқланган тўгарак иш режасига мувофиқ равишдла тузилади.
Талаба томонидан тўгаракда маъруза қилиш учун танланган мавзу, албатта, илмий раҳбар томолнидан маъқулланган бўлиши керак.
Тўгаракда муҳокама қилиш учун тақдим этилган маъруза ёки бошқа материаллар илмий раҳбар томонидан тасдиқланган талаблар билан мувофиқ бўлиши шарт.
Тўгаракда муваффақиятли тарзда муҳокама қилинган (ҳимоя этилган) маъруза илмий раҳбар розилиги билангина курс иши сифатида тавсия этилиши мумкин.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling