Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


ЎРГАТИШ ВА ТРЕНИРОВКАНИНГ МАЗМУНИ


Download 89.7 Kb.
bet14/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

ЎРГАТИШ ВА ТРЕНИРОВКАНИНГ МАЗМУНИ
Ўргатиш ва тренировка – бу жисмоний сифатни ривожланиши, ҳаракат малакаларини такомиллаштириш ва ўзлаштиришни бир бутун жараёнидир.
Ўргатиш – бу жараён спорт тактикаси асосини ва техник усулларини тузилишини бошланғич босқичини эгаллашига йўналтирилган. Булар барча бошқа вазифаларни бир вақтда ҳал этишдан олдин бўлади. Техник ва тактика масалаларини такомиллаштиришини ҳал этадиган жараён, шунингдек организм функциясини, ҳаракат сифатини ривожлантириш тренировка деб аталади.
Спорт тренировкасини асосий вазифаси тренировка жараёнини цикллиги ва тренировка юкламасини аста секин (максимумгача) ошириш йўли билан юқори спорт натижаларига эришишга йўналтирилгандир.
Ўқув-тренировка жараёни шунингдек тарбия вазифасини ҳал этишга ундайди: хулқ меъёрини шаклланишни, ўзини тутишни, иродани ва жўшқинликни, характери чизиқларини, эстетик дид ва тушунчалар. Спорт тренировкасини мазмунига қуйидагилар киради: жисмоний тайёргарлик, техника, тактика, психология ва назарий тайёргалик, ушбу йўналишлар ўзаро узвий боғланаган бўлиб, спорт турини ўзига хос хусусиятига боғлиқ ҳолда у ёки бу ҳажмда йўналтирилади. Спорт ўйинларида спорт техникасини шаклланиши биринчи даражали талаб бўлиб ҳисобланади. Ушбу жараёнга кўпроқ хажмдаги тактик ва психологик тайёрганлик қўйилади.
Жисмоний тайёргарлик-бу педагогик жараён бўлиб, организмни умумий иш қобилиятини оширишга, ҳаракат сифатини ривожлантиришга, саломатликни мустаҳкамлашга, йўналтирилган. У зарур бўлган амалий малакаларни беради. Етарли даражада жисмоний тайёргарликка эга бўлмасдан туриб, барча спорт турларида мураккаб техник усулларни муваффақиятли эгаллаш мумкин эмас.
Жисмоний тайёргарлик шартли равишда умумий ва махсус жисмоний тайёргарликларга бўлинади.


Умумий жисмоний тайёргарлик
Умумий жисмоний тайёргарлик – бу спортчини тайёрлашни бошланғич бўғини бўлиб ҳисобланади. У юқори спорт маҳоратига эришишда, у ёки бу бошқа ўйин ҳаракати компонентларида ихтисослаштириш учун дастлабки шароитни яратишда ва ҳар томонлама жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган.
Умумий жисмоний тайёргарлик масаласини ҳал этиш учун спорт турлари бўйича танлаб олинган турини ўзига хос хусусиятлари ва ёши, жинсини ҳисобга олиш билан кенг доирадаги воситалар қўлланилади. Бу энг аввало “Алпомиш ва Барчиной” тест, меъёрларини енгил атлетика, гимнастика, акробатика, оғир атлетика, сузиш машқларни барчасидир.
Аниқланишича мураккаб ўйин масалаларини шакллантириш шуғулланаётганларда кўпроқ муваффақиятли ўтади, улар кўпроқ кенгроқ ҳаракат тажрибаларини эгаллайди.

Шунинг учун машқни умумий жисмоний тайёргарлик учун шундай ҳисоб-китоб билан танлаш керакки, улар нафақат организмга ҳар томонлама таъсир этиши, балки ушбу спорт ўйинлари учун зарур бўлган, айниқса шундай сифатларни ривожлантиришга ёрдам берсин. Бу эса жисмоний машқларни мос равишда танлашга, уни хажмини, ўтказиш методикасини, тренировка циклларини барча йиллар давомида билган ҳолда режалаштиришни таъминлайди. Бу ерда биринчи даражали аҳамияти машқларни кетма-кет қўлланишига ва услубига йўналтирилганлигига эга бўлади. Шунинг учун улар ушбу машғулотда ҳал этадиган вазифани аниқланиб, машқни тақсимлашни ва кетма-кетлигини аниқ ишлаб чиқилиши керак. Унда шундай машқларни танлаб олиш мумкинки, улар битта сифатни ривожлантиради ва бошқасини ривожлантиришга ёрдам беради, худди шундай битта ҳаракат малакасини эгаллашда, бошқасини муваффақиятли эгаллашга таъсир этади, бу эса гармоник томондан жисмоний ривожланиш вазифасини ҳал этади.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling