Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Қатъий таркиблаштирилган машқлар методи


Download 89.7 Kb.
bet12/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Қатъий таркиблаштирилган машқлар методи
Бу методда шуғулланувчиларнинг фаолияти қатъий таркиблаштирилган ҳолда ташкил этилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:

  • Жисмоний юкланишни қатъий нормаллаштириш машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқариш, шунингдек дам олиш оралиқ вақтини қатъий тартибга солиш ва уларнинг белгиланган тартибда жисмоний юкланиш билан алмаштириш.

  • Қатъий белгиланган ҳаракат дастури (ҳаракат таркиби, уларнинг ўзгаришини, такрорланиш ва бир-бири билан ўзаро боғланишлари).

  • Шуғулланувчиларнинг фаолиятини бошқаришни енгиллаштирувчи ташқи шароитларни яратиш ёки улардан фойдаланиш, машғулот жойларида гуруҳларни тузиш ва тақсимлаш, ўқув вазифаларини бажаришга юкланишни миқдорлаш, уларни таъсирини назорат қилишга имкон берувчи ёрдамчи спорт анжомлари ва бошқа техник қурилмалардан фойдаланиш.

Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида қўлланиладиган машқ методлари 2 хил бўлиб улар қуйидагилардан иборатдир:
1) бўлинган-конструктив машқлар машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш ва кейинчалик бутунлай бажаришга эришиш; мисол-сувда сузишни ўргатиш.
2) бутунлай машқ методи вақтинча айрим деталларнинг чиқариб ташлаб бажариш; мисол-турникда тортилиш.
Қатъий таркиблаштирилган машқлар методида жисмоний юкланиш ва олишни алмаштириш хусусиятлари асосида, агар таъсир омил сифатида айрим методда турли ҳаракатлар комплекс эмас балки конкрет ҳаракат вазифасидан аниқ бир ҳаракат тури бўйича фойдаланилса машғулот жараёнида жисмоний юклашни нормаллаштириш ва бошқариш анча соддалаштирилади.
Стандартларга бўлиниш белгиси бўйича бу методлар иккита катта гуруҳларга: 1) стандарт-такрорлаш машқ методлари ва 2) ўзгарувчан машқ методларига бўлинади.
Ҳар бир гуруҳда юкланишни узлувчанлиги, яъни узлуксиз машқлар методи ва узлукли юкланиш методлари, яъни интервал машқлар методларини ажрата билиш лозим
3. Ўргатиш ва тренировканинг асосий методлари ва воситалари.
Ўргатиш ва тренировкани асосий воситалари жисмоний машқлар бўлиб ҳисобланади. Улар асосий ва ёрдамчи машқларга бўлинади. Асосий машқлар спорт ўйинларига ўргатишда барчаси умумий ривожлантирувчи ва махсус бўлади, шунингдек бошқа спорт турларида фойдаланиладиган, машқлардир. Ёрдамчи-бу ўйин техникасини ва тактикасини асосий ҳаракатларни бажариш бўйича бериладиган машқ. Улар алоҳида ҳудди ўйин усулида ёки турли-туман ўйинга яқин бўлган шароитда қўшилишлар билан бажарилади, яъни спорт турлари бўйича асосий ҳаракатни моҳирона бажаришга олиб келувчи, ёрдам берувчи машқлардир.

Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling