Назарий тайёргарлик
Назарий тайёргарлик – бу ўйин техника ва тактикасини, гигиена, физиология ўз-ўзини назорат қилиш тренировка машғулотларини тузилиши қонуниятлари асосидаги билимни эгаллаш жараёнидир. Бу билимлар ижодий фикрлаш асоси бўлиб, улар спортчига спорт ўйинларида танланган йўлидан ўзини яхши томонларини очишга ёрдам беради. Назарий тайёргарлик спортчига ўзи томонидан режалаштирилган тренировка жараёнида қатнашишга ишонч беради, ўзини тайёргарлигини ва мусобақаларда чиқиши натижаларини мураббий билан бирга малакали таҳлил қилиш, бундай тайёргарлик учун маъруза, суҳбат, кинолавхаларни ўрганиш, ўтказилган ўйинни кўриш, техника ва тактика бўйича назарий машғулотни муҳокама ва таҳлил этиш.
Баҳолаш мезони
Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси фанидан бакалаврларни баҳолаш мезони. Бакалаврлар билимини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлар инобатга олинади.
№
|
Умумий балл
|
Баҳо
|
Бакалаврларни билим даражаси
|
1
|
86-100
|
Аъло
|
енгил атлетика спорт турининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичларини билиши ва уни тўла таҳлил қилиш;
Ўзбекистонда бу спорт турларининг бугунги кундаги аҳволини билиши ва уни таҳлил қилиш;
енгил атлетика спорт турининг техникаси ва тактикаси таснифини тўла ва аниқ таърифлаб бериш;
енгил атлетикани ўргатиш методи, шакли ва воситаларини билиши;
ҳакамлик қилиш ва қонун-қодаларини билиши керак;
мусобақаларга оид хужжатларни расмийлаштириш тартибини чуқур билиши лозим;
енгил атлетиканинг югуриш ва умум ривожлантирувчи машқларни билиши лозим;
жисмоний сифатларни такомиллаштириш йўли ва усулларини билиши.
|
2
|
71-85
|
Яхши
|
енгил атлетика спорт турининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичларини билиши ва уни тўла таҳлил қилиш;
Ўзбекистонда бу спорт турларининг бугунги кундаги аҳволини билиши ва уни таҳлил қилиш;
енгил атлетика спорт турининг техникаси ва тактикаси таснифини тўла ва аниқ таърифлаб бериш;
енгил атлетикани ўргатиш методи, шакли ва воситаларини билиши;
ҳакамлик қилиш ва қонун-қодаларини билиши керак;
мусобақаларга оид хужжатларни расмийлаштириш тартибини чуқур билиши лозим;
енгил атлетиканинг югуриш ва умум ривожлантирувчи машқларни билиши лозим;
жисмоний сифатларни такомиллаштириш йўли ва усулларини билиши;
мусобақаларга оид ҳужаттларни расмийлаштириш тартибини билиши;
|
3
|
56-70
|
Қони-қарли
|
енгил атлетика спорт турининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичларини қисман билиши ва уни таҳлил қилиш;
Ўзбекистонда бу спорт турларининг бугунги кундаги аҳволини чуқур билмаслиги;
енгил атлетика спорт турининг техникаси ва тактикаси таснифини тўла ва аниқ таърифлаб бериш;
енгил атлетикани ўргатиш методи, шакли ва воситаларини билиши;
спорт мусобақаларини ўтказиш қонун-қоидаларини усулларини билиш;
|
4
|
0-55
|
Қони-қарсиз
|
Белгиланган тадбирларни умуман бажара олмаса, аниқ тасаввурга эга бўлмаган ҳолда
|
Do'stlaringiz bilan baham: |