Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова
Ўзбек миллий ўйинлари
~ 131 ~ Ҳамсоя-ҳамсоя Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. Бу ўйин ҳам воқеага асосланган. Унда бир нечта қизлар иштирок этадилар. Гўёки кечки пайт. Барча иштирокчилар бирин-сирин бир жойга тўпланишади. Қизлардан бири уйидан келтирган шолчани ерга тўшайди. – Келинглар, ҳамсоялар, гурунглашиб ўтирамиз, – дейди биринчи қиз. Улар шолчага жойлашиб ўтириб оладилар. – Ҳамсоялар, қишлоқда нима гап? – сўрайди бири. – Эшитдингларми, Шоди буванинг невараси хиз- матдан келибди. Эртага ош беришар экан, – дейди иккинчи қиз. – Уйлантирсаям керак? – сўрайди бири. – Ҳа, боланинг гаплашадигани бор. Зубайда хола- нинг невараси Зархол бор-ку, шу билан гаплашган экан. – Зубайда хола неварасининг бошига ёнғоқ чақади, – дейди бири. – Нимага? – сўрайди бири. – Шоди буванинг уруғида кал бор, – дейди қизлар- дан бири. Бу гапдан барча қизлар куладилар. – Эшитдиларингми, бугун эрталаб Хадича момо неварасининг сочига дук урдирди, – дейди қизлардан бири. – Ким урибди? – сўрашади. – Тошманхон эшон... – Ҳа, ҳаммаям Тошмонхон эшонга ўхшаб ўғилли, қизли, неварали бўлсин, дейди-да, – дейди бири. – Бизларни ҳамсоя момолар дук урдиргани Лангар отага борармиш. Неварасининг қорин сочи шу ёққа айтилган экан, – дейди бири. Гулжаҳон Мардонова ~ 132 ~ – Нечта момо борармиш? –Ўнтача момо. Ҳаммаси невараларини кийинтириб, ясантириб ётибди. Кечадан бери патир, қаллама, бўғир- соқ пишириб келинларининг тинкаси қуриди, – дейди қизлардан бири. Шу тариқа қишлоқда, ён-атроф қишлоқларда содир бўлган, бўлаётган янгиликлар ўйинга кўчади. Қизлар янгиликларни бир-бирларига “катта аёл” ёки “момо” тилидан етказадилар. Бу эса кулгуларга сабаб бўлади. Бу ўйин қизларда содир бўлаётган воқеаларга муносабатни шакллантиради ва уларни ана шу воқеа- ларнинг ўйиндаги иштирокчисига айлантиради. Бола боқар Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. Ўйинда бир нечта қизлар иштирок этадилар. Ҳар бир қизнинг ўз қақир-қуқурини солиб юрадиган тугун- часи бор. Ана шу тугунча ичида ғўзапоя, гугурт чўпи, турли латта-путталардан ясалган қўғирчоқлар солин- ган. Рўмоллар ёзилиб, ҳар бир қиз ўз рамзий “уйи”ни жиҳозлайди. Гугурт қутисини сандиқча ўрнида қўйиб, унинг устига қўғирчоқнинг жажжи “кўрпа-кўрпа- ча”ларини йиғиб қўяди. Гўёки кўрпача тўшаб унинг устига қўғирчоғини, яъни “бола”ни ётқизади. Ҳар бир қиз ўз уйида онасидан эшитган гапларни айтиб қўғирчоғини эркалайди. – Асал қизим, ширин қизим, – эркалайди бири. Оқ буғдойнинг дони, Бадахшоннинг нони. Ҳамма ёмон кўрсаям, Энасининг жони, деб иккинчи қиз ўз қўғирчоғини эркалайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling