Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
118

Қизлардан қайси бирига “урди” сўзи тўғри келса, у 
бир чеккага чиқа бошлайди. Демак, охирги қиз “қоро- 
вул” образини бажаради. Қолган қизлар орқада саф 
тортадилар. “Қоровул” икки қўли билан кўзларини 
бекитгач қизлардан бири аста келиб унинг ўнг ёки чап 
чаккасига оҳиста шапатилайди. У жойига боргач қиз- 
лар бараварига бор овозда қўшиқ айтадилар: 
Моманг келибди Турди, 
Манови қизни ким урди? 
деб бор овозда қўшиқ айтадилар. 
“Қоровул” қиз бекилган кўзини очиб ҳар бир қиз- 
нинг чеҳрасига диққат билан разм солади. У бутунлай 
руҳий диққатини ишга солиши, қизларнинг кўзига 
тикилиб бу ишни бажарган иштирокчини топа билиши 
керак. Агар топса, қиз билан “қоровул” ўрин алмаша- 
дилар. Ўйин исталганча давом этади. 
Бу ўйинни бемалол ҳовлида ўйнаса бўлади. Унинг 
аҳамиятли томони қизларда руҳий имкониятни ошира- 
ди, англай, илғай билиш қобилиятини ўстиради. 
 
Кўз бойлағич 
Қарши шаҳридан ёзиб олинди. 
 
Ўйинда етти нафар қиз иштирок этади. Каттагина 
айлана чизилади. Қизлар ўзаро келишиб бир қизни 
“кўр момо” деб белгилайдилар. Унинг кўзини рўмол 
билан боғлаб “кўр момо, кўр момо” деб масхаралаб 
доира ичида қочадилар. Агар “кўр момо” билмай доира- 
дан чиқиб кетса, уни орқасидан туртиб доира ичига 
киритиб қўядилар. 
Шарт шуки “кўр момо” иштирокчилардан бирор- 
тасини ушлаб олиши керак. Энг муҳим жиҳат шун- 
даки, кўр момо образидаги қиз кўзидаги рўмолни 
ечмасдан дугонасининг юз кўзини пайпаслаб унинг 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
119

кимлигини айтиши керак. Агар нотўғри айтса, ўрта- 
боши: 
–Нотўғри айтдинг, уни қўйиб юбор, –дейди. 
Ўйин ана шу тариқа давом этади. Бу ўйин қизларда 
сезувчанлик хусусиятини оширади. 
Чум-чум палак 
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 
Исковот қишлоғида ёзиб олинди. 
Ўйинда етти нафар қиз иштирок этади. Улар икки 
жамоага бўлиниб ўтириб оладилар. Демак, ҳар бир 
жамоада уч нафардан қиз бор. Еттинчи қиз эса она- 
боши. У ҳар икки томонга ҳам ён босмаслиги керак. 
Онабоши кафтига узук ёки тош яширади. Қайси жамоа 
сардори уни топса ўйинни бошлаб беради. Яъни онабо- 
ши қўлидаги рўмол билан ўша тарафдаги қизнинг 
кўзини боғлайди. Ва қўли билан ишора қилиб рақиб 
томондан битта қизни чақиради. Чақирилган қиз аста 
келиб кўзи бойланган қизнинг бошига чертади. У то 
жойига бориб ўтириб олгунча онабоши қизнинг кўз- 
ларини рўмолдан озод қилмайди. 
Ниҳоят рўмол ечилгач рақиб томон: 
Чум-чум палак, 
Чум-чум палак, 
деб қўшиқ куйлайдилар. 
Бундай пайт кўзи боғланган қизнинг жамоадош- 
лари ким чертганини айтмасликлари керак. Бу адолат 
мезони онабоши томонидан назорат қилинади. Агар 
қайси қиз шивирлаб буни айтса, у турли хил шартлар 
билан жазоланади. Масалан, ҳовлини супуриш, гуллар- 
га сув қуйиш, совуқ чой олиб келиш каби. Ва кўз 
боғлаш қайтадан ўтказилади. 
Демак, қиз ўрнидан туриб рақиб жамоанинг барча 
аъзоларининг кўзига диққат билан тикилиб қарай бош- 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling