Ўзбек миллий ўйинлари
~
111
~
– Ҳозир сизларга бир нечта сўз айтаман.
Шундан
тезда гап тузасизлар. Ким биринчи бўлиб
гап тузса,
ўшанга совға бор. Демак бошладик.
Мактабнинг, йил,
синфига, бораман, мен, бу, биринчи. Ёзиб олдинглар-
ми? Унда бошладик, – дейди опа.
Барча бараварига сўзлардан
гап тузишга тушиб
кетади. Ниҳоят кимдир биринчи бўлиб улгурди.
– Мен топдим, – дейди у.
– Қани, ўқи-чи, – дейди ака.
– Мен бу йил мактабнинг
биринчи синфига бора-
ман, – дейди улгурган одам.
– Баракалла, мана бу анор сенга, – дейди опа. – Яна
диққат қилинг. Ёзинг энди.
Каналлар, ўралган, билан,
қишлоғимиз, икки, бизнинг, дарё, ариқлар, томондан.
Қани тез ёзинглар, – дейди опа.
Ўйинда қатнашаётганлар апил-тапил ёзишга тушиб
кетадилар. Ниҳоят гап тузишга моҳир иштирокчи улгу-
ради.
– Бизнинг қишлоғимиз икки томондан дарё, ариқ-
лар, каналлар билан ўралган, – жавоб беради у.
– Баракалла.
Мана бу анор сенга, – дейди опа.
Ўйин ана шу тариқа давом этади. Унда ниҳоятда
мураккаб гап тузиш ҳам белгиланади. Бу
эса болалар-
нинг она тили ва адабиётидан
билимлари пухта
бўлишига туртки бўлади.
Тапир-тупур қалдирғоч
Тошкент шаҳрининг Файзиобод маҳалласидан ёзиб
олинди
Ўйинда ўн нафар қизлар иштирок этади. Улар айлана
бўлиб ўтириб оладилар. Ўртабоши эса кафтларига узук
солганча қизларнинг атрофида айланади. Ва ҳар бир
қизнинг кафтига кафтларини тегизиб: