Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
112

Тапир-тупур қалдирғоч, 
Ола қанотингни оч. 
Қирғий келди қиёдан, 
Чаққон бўлиб тезроқ қоч, 
деб қўшиқ куйлайди. Бу қўшиққа қизлар маҳлиё бўла- 
дилар. Ва ўртабоши кимнинг кафтига узук ташлаганини 
билмай қоладилар. Бу пайтда қизлар кафтларини ерга 
урганча ўртабоши куйлаган қўшиқни куйлай бошлай- 
дилар. 
Тапир-тупур қалдирғоч, 
Ола қанотингни оч. 
Қирғий келди қиёдан, 
Чаққон бўлиб тезроқ қоч. 
Ана шу жараёнда узук кимнинг кафтида эканлиги 
маълум бўлади. Барча иштирокчилар диққатларини 
жам қилган ҳолда, қўшиқ куйлаб турадилар. Ўртабоши 
ҳам худди ҳеч нарса билан иши йўқдек атрофда айла- 
ниб қўшиқ куйлаб юради. Ва тўсатдан кафтларига узук 
ташланган қизнинг қўлларидан тортиб даврадан узиб 
олишга ҳаракат қилади. Агар ўртабоши бақувват ва 
тезкор бўлса, қизни даврадан ажратиб олади. Мабодо 
иштирокчилар узукли қизнинг этакларидан тортиб 
қолса, ўйин қайтадан давом этади. 
Айтайлик, ўртабоши қизни дугоналари сафидан аж- 
ратиб олди. Энди улар барча қизларнинг оёқ кийим- 
лари қўйилган жойга борадилар. Исталган бир пой оёқ 
кийимни олиб: 
– Кимники? – деб сўрайдилар. 
Қизлар таваккалига: 
– Наргизанинг ковуши, – дейишади. 
Ана шу оёқ кийимни сиғадими, йўқми, каттами, 
кичикми Наргиза отлиғ иштирокчи кийиб олади. Бун- 
дай пайт кимгадир икки пой оёқ кийим, кимгадир ранги 
турли тусдаги оёқ кийим тушади. Бу эса қизларнинг 
кулгусига сабаб бўлади. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
113

Бу ўйин қизларни зийрак, чаққон, кучли бўлиб 
вояга етишига ёрдам беради. 
 
Қадамба-қадам 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда олти нафар қиз иштирок этади. Улардан 
бири онабоши бўлиб, ҳалолликни назорат қилади. Ўйин 
катта доира майдонида бўлиб ўтади. Бешта қиз доира- 
нинг ўртасида бошларини ерга эгиб ўтириб оладилар. 
Онабоши: 
– Қизлар, диққат, беш карра беш? – дейди. 
Қизлар бир овоздан: 
– Йигирма беш, – дейдилар ва доиранинг хоҳлаган 
тарафига югуриб бориб туриб оладилар.
Улар бирдан бешгача бўлган рақамларни танлаб 
оладилар. Ким бир рақамини танлаган бўлса, икки 
рақамини танлаган дугонасига қараб: 
– Мен сенга уч қадам ташлаб етиб оламан, – дейди. 
Шарт шуки, бир рақам эгаси учинчи қадамни таш- 
лаганда икки рақам эгасининг оёғини босиши керак. 
Икки рақам рақам эгаси эса бир рақам эгаси учинчи 
қадамини ташлаётганда икки оёқлари орасини очиб 
олиши мумкин. Шундай ҳолатда ҳам биринчи рақам 
эгаси иккинчи рақам эгасининг оёғини босса, иккинчи 
рақам эгаси ўйиндан чиқади. Агар биринчи рақам эгаси 
унинг оёғини боса олмаса, ўзи ўйиндан чиқади. 
Ўйин ана шу тарзда давом этади. Охирида қолган 
қиз ғолибдир. У дугоналарига истаган шартларни айта- 
ди. Мағлуб қизлар унинг айтган шартларини бажариш- 
лари шарт. Бу ўйин қизларда мўлжални тўғри олишни 
ўргатади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling