Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
87

– Яхши одам бўламан, – жавоб беради “невара”. 
Ана шу тариқа болага яхши фазилатлар эгаси 
бўлиш уқтирилади. Ва ниҳоят, кекса отахон образи- 
даги бобо гўёки бола бошининг ўнг томонидаги сочга 
дук, яъни қайчи уради. Унга яхши дуолар айтади. 
Бу воқеабанд ўйин болаларнинг одоб-ахлоқли 
бўлишига ҳисса қўшади. 
 
Сартарош 
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани
Исковат қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйин воқеага асосланади. Ўйинни бир нечта бола- 
лар ўйнаса бўлади. Унда икки нафар бола иштирок 
этиб, бири сартарош, иккинчиси мижоз. 
Сартарош образидаги бола ҳиргойи қилади. 
Сарвиравон ҳа-ҳа, 
Оромижон ҳа-ҳа... 
У гўё елкасида сочиқ, қўлидаги ўткир қайчини 
ўйнатаётгандек турли муқомлар қилади. 
– Эҳ, бирор сахий мижоз келсайди. Сочини тартиб- 
га солиб, соқолини чиройли қилиб қиртишлаб қўяр- 
дим. Ўзиям қулинг ўргулсин сартарошман-да, – деб 
ўзига ўзи гапиради. 
Шу тоб гўёки эшик очилиб “мижоз” кириб келади. 
– Ассалому алайкум, – қўлини кўксига қўйиб салом 
беради “мижоз”. 
– Ваалайкум ассалом, келсинлар. Сочингизни калта 
қиламизми, соқол-мўйловни қиртишлаймизми? – сўрай- 
ди “сартарош”. 
– Сочимнинг ўсган жойларини оласиз, – дейди 
“мижоз”. 
– Э, бу қандай соч олиш? Соч олганда ҳамма томон 
бирдек олинади. Бошнинг бир томони олиниб, иккинчи 
томони қолдирилмайди, – дейди “сартарош”. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
88

Улар ўз феъл-атворларидан келиб чиқиб тортиша- 
дилар. Ахийри “сартарош” “мижоз” айтгандек сочнинг 
айрим жойларини олади. Нарх тўланиш масаласида 
ҳам улар анча тортишадилар. Ниҳоят “мижоз” ўзи бил- 
ганидек тўлаб чиқиб кетади. 
Болалар навбати билан “сартарошхона”га киради- 
лар. Ҳар бир бола ва “сартарош” ўртасида бири-бирига 
ўхшамаган суҳбатлар бўлиб ўтади. Ўйин ана шу 
жиҳати билан қизиқдир. 
Бу ўйин болаларда вазиятга қараб гап топа билиш, 
яхши суҳбатдош бўлиш маданиятини шакллантиради. 
Сичқон-мушук 
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани
Исковат қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ҳаракатли ўйин ҳисобланадиган “Сичқон ва 
мушук”да ўндан ортиқ болалар иштирок этадилар. Уни 
ўйинбоши бошқариб боради. У сичқон ва мушук 
образидаги болани шеър айтиш йўли билан аниқлайди. 
Мушукчамиз жуда пачоқ, 
Сичқончамиз жуда қочоқ. 
Шу тариқа ўртабоши қайси болага “қочоқ” сўзи 
тўғри келса, уни чеккага чиқаради. Охирги қолган 
иккита боланинг бири сичқон, бири мушук. Аммо 
уларни белгилаш ҳам юқорида айтилган шеър асосида 
танланади. Кимга “қочоқ” сўзи тўғри келса, у – сичқон, 
иккинчи бола мушук. Асосий образлар аниқ бўлгач 
барча болалар айлана бўлиб ерга ўтириб оладилар.
Ўртабоши бошланди ишорасини бергач, сичқон 
образидаги бола бор кўчи билан қочади, “мушук” эса 
уни қувлаб кетади. Айлана шаклида ўтирган болалар 
уларни қўллаб-қувватлаб туради. Агар “сичқон” кучли 
ва чаққон бўлса, узоқ вақт қочиб, сўнгра айлана бўлиб 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling