Бор назарияси Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Атом тузилишининг Бор назарияси


Download 52.5 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1568453
1   2
Bog'liq
atom

Атом тузилишининг Бор назарияси
Бу назария Резерфорд назариясига қараганда анча мукаммалроқдир. Уни 1913 йилда Дания олими Нильс Бор яратди. У бунда Резерфорд тажрибаларига ва 1900 йилда яратилган Планкнинг квантлар назариясига асосланди (1 квант нур тўлқинининг 1 секундда тебраниш сони).
Бор назарияси 2 та постулатдан иборат:
Электрон ядро атрофида фақат квантланган, яъни маълум энергия даражасига мувофиқ келадиган орбиталлар бўйича айланади. Бунда қуйидаги ҳодисалар бўлади деб фараз қилинади: квант орбиталлар бир қанча бўлиб улардан қайси бирида электроннинг айланиши атомнинг энергиясига боғлиқ. Агар атомнинг энергияси минимал бўлса, электрон албатта ядрога энг яқин биринчи орбитада ҳаракат қилади. Атомнинг бу ҳолатига қўзғалмаган ёки муқобил ҳолат дейилади. Бунда ядро билан электрон орасидаги тортишув энг кучли бўлади. Агар бирор бир таъсир натижасида атом қўшимча энергия олса, у қўзғалган ҳолатга ўтади. Унда электронлар 1-орбитадан ядродан узоқроқдаги бошқа орбиталарга ўтади. Лекин бу қўзғалиш ниҳоятда тезлик билан бўлади (секундни 100 миллион улуши давомида) ва яна электронлар ўзининг даслабки орбиталларига ўтади. Бунда албатта электрон узоқроқ орбитадан яқин орбитага ўтганда ўзидан электромагнит нур чиқариб ўз энергиясини камайтиради;
Электрон бир орбитадан бошқасига ўтганда атом ўз энергиясини ўзгартиради; электрон маълум бир орбитада айланганда эса атом энергия ютмайди ҳам, чиқармайди ҳам. Қўзғалмаган атомда электрон чексиз узок, вақт ўзининг даслабки биринчи орбитасида айланади. Бунда юқорида айтилгандай электрон ядродан узоқда турган орбитадан ядрога якинроқ орбитага ўтганда ёруғликнинг бир квантига тенг энергия чиқаради; бу квантнинг катталиги дастлабки ва охирги атом ҳолатларининг энергиялари орасидаги айирмага тенг E=Ej-E2=hv (Е], Е>2 атомнинг даслабки ва охирги ҳолатларининг энергияси, V-нурнинг бир секунддаги тебранишлар сони- частотаси, h-Планк доимийси).
Бор наэариясининг камчилиги: фақат водород атомини тузулишини тўғри тушунтириб беради, кўп электронли атомлар тўғрисида эса ҳеч нарса дейилмайди.
Кейинчалик Зоммерфельд ва бошқалар Бор наэариясини ривожлантириб, уни кўп электронли атомлар учун ҳам қўлланиладиган қилишди. Уларнинг таклиф қилган янгиликларидан яна квантланган орбиталлар фақат доира шаклидагина бўлмасдан эллипс шаклида хам бўлишлигини, орбиталлар фақат текисликда жойлашмасдан, яна фазода турли вазиятларда бўлишлигини ҳам кўрсатади.
ХУЛОСА
Хулоса килиб айтганда Атом ҳар доим электронейтрал система. Атомда электронлар бўлганлигидан, уларни нейтраллаб турадиган қандайдир мусбат зарядли қисм бўлса керак деб тахмин қилинарди.1911 йилда инглиз олимлари атомни шундай қисмини борлигини тажрибада аниқладилар ва уни атом ядроси деб атадилар. Резерфорднинг шогирди Чадвик мис, олтин ва платина пластинкаларни сиртини а-заррачалар билан бомбардимон қилганда қизиқ ҳодисани кузатди; а-заррачаларнинг кўпчилик қисми пластинкалардан тўппа-тўғри ўтиб кетди. Бироз қисми ўз йуналишини сал ўзгартирди. Лекин баъзибир зарралар (100 мингдан биттаси) тамомила орқага қайтиб кетди. а-заррачаларни ўз йуналишини ўзгартиришга ва ҳатто орқага қайтишига сабаб уни атом ядроси билан тўқнашишидир.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати





  1. М. Джуа. История химии. -Москва: Мир.,1975.

  2. Азимов А. Краткая история химии. -Москва: Мир.,1982.

  3. Фигуровский М Н. Очерк общей истории химии. -Москва: Наука.,1978

  4. Umarov B.B. Kimyo tarixi fanidan ma'ruza matnlari. -Buxoro:2003.

  5. Ю.И.Соловьев, Д.Н.Трифонов, А.Н.Шамин. "История химии". Издание 2-е,
    переработание. Москва "Просвещение" 1984.

Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling