Борлиқ – фалсафа категорияси Фалсафада субстанция ва материя муаммоси
Download 1.96 Mb.
|
4 мавзу Онтология борлиқ фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЙ БОРЛИҚ
- “инсон-табиат” ва “инсон-инсон”
Борлиқнинг асосий шакллари Инсон борлиғи Ижтимоий борлиқ 1. Инсоннинг нарсалар оламидаги борлиғи – инсон табиатдаги бошқа нарсалар қатори табиат қонунларига бўйсунади. У ҳам биологик ҳусусиятларга эга жонзотдир. 2. Инсоннинг ўзига хос борлиғи – инсон бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ ўзига ҳос ҳусусиятларга эга: онг, тил, маданият, ахлоқ, билим, ўз-ўзини англаш, ўзаракатларини баҳолаш, бошқариш ва ҳоказо. Ижтимоий борлиқ жамият борлиғи ҳам дейилади. У жамиятнинг моддий ҳаёти, моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва бу жараёнда кишилар киришадиган моддий муносабатларни англатади. ИҚТИСОДИЙ БОРЛИҚ Иқтисодий борлиқнинг онтологияда тутган ўрнини аниқлаш материализм, ўзаро боғлиқлик, ривожланиш ва объектив қонунларнинг мавжудлик тамойиллари асосида белгиланади. Материализм тамойили ижтимоий борлиқ тизимида моҳиятнинг иқтисодий борлиққа боғланишини таъминлайди. Унинг асосланиши меҳнатнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини аниқлаш вазифасини қўяди. Ўзаро боғлиқлик тамойили меҳнатни “инсон-табиат” ва “инсон-инсон” муносабатларининг етакчи роли билан ўзаро боғлиқлик ўрнатиш жараёни сифатида очиб беради. Ривожланиш тамойили ишлаб чиқарувчи кучлар ўртасидаги зиддиятниг аҳамиятини очиб беради. Яъни “инсон-табиат” ва “инсон-инсон” муносабатларининг тарихийлигини ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Шунингдек, ушбу муносабатлар меҳнатниг тарихий шаклларининг ўзини-ўзи ҳаракатлантирувчи ички манбаи сифатида тушунтирилади. Ушбу тамойиллар нафақат иқтисодий борлиқни сифат жиҳатидан аниқлашга балки ўзига хос аниқ иқтисодий масалаларни ўрганишга асос яратади. Иқтисодий борлиқ намоён бўлишининг аниқ тарихий шакллари мавжуд. Бундай шаклларнинг ҳар бири “инсон-табиат” ва ишлаб чиқарувчи кучлар, ёки “инсон-инсон” ва ишлаб чиқариш муносабатларининг тарихий бирлигини англатади. Моддий ҳаётнинг битта ишлаб чиқариш жараёнида икки томоннинг мавжудлиги қарама-қаршиликни юзага келтиради. Иккинчиси инсоннинг табиатга таъсири ёки ишлаб чиқариш кучларининг ўзгариши билан амалга ошади. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятнинг пайдо бўлиши, унинг ҳал этилиши ва бошқача кўринишда янгитдан пайдо бўлиши иқтисодий борлиқнинг доимий ҳаракати ва ривожланишидан бошқа нарса эмас. Иқтисодий борлиқнинг, умуман борлиқ шаклларининг мавжуд бўлиш шарти бу ҳаракатдир. Ривожланиш манбаи сифатида тинимсиз такрорланадиган ҳаракат, зиддият, сифат ўзгариши кўринишидаги ривожланиш, жараённинг соддадан мураккабга қараб ўзгариши, борлиқ, хусусан иқтисодий борлиқнинг диалектикасидир. Иқтисодий борлиқнинг диалектикаси унинг ҳар бир шаклининг мавжудлиги ва ўзгариши, шаклдан шаклга ўтишда намоён бўлади. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling