Материянинг ташкилий структура
даражалари
Анорганик
материя
Жонсиз табиат. Унда
Физик ва химик
алоқадорликлар
хукмронлик қилади. Бу
материя нисбатан суст,
фаоллиги кучсиз бўлади.
Органик
материя
Жонли табиат. Унда
биологик алоқадорликлар
ҳам мавжуд бўлиб,
фаоллиги юқори ва
мураккаб тузилишга эга.
Бу материяга ўсиш,
ривожланиш, модда
алмашинуви, шароитга
мослашиш, кўпайиш
каби ҳусусиятлар хос
Ижтимоий
материя
Бу материяга ижтимоий
алоқадорликлар ҳам хос.
Одамлардан ташкил
топган ижтимоий
системалар ижтимоий
материяга мансуб. Онгга
эга бўлган инсонлар
фаолият кўрсатганлиги
сабабли у энг уюшган
ва фаол даража ҳисобланади.
Материянинг
кўринишлари
Модда кўриниши
Модда кўринишидаги материя
тинчлик массасига эга. Буларга
протон, нейтрон, электрон ва
позитронларни ва улардан ташкил
топган атом ва молекулаларни
киритиш мумкин.
Майдон кўриниши
Майдон кўринишидаги материя
ҳаракатдаги массага эга. У ёруғлик
тезлигига яқин тезлик билан
ҳаракатланади. Электромагнит
майдон, ядро майдони,
гравитацион майдон
материянинг майдон
кўринишларидир.
ҲАРАКАT
ФАЗО
ВАҚТ
- Атрибут – муайян жисмнинг айнан шу жисм эканлигини белгиловчи ажралмас хусусиятлари.
- Борлиқ атрибутлари унинг ажралмас туб хусусиятларидир.
Борлиқнинг атрибутлари.
Борлиқнинг атрибутлари.
- Борлиқнинг атрибутлари ичида унинг асосий мавжудлик усулини ифода этувчи хусусияти ҳаракат ҳисобланади. Чунки борлиқ ҳаракатсиз ўзининг структуравий яхлитлигини сақлай олмайди.
- Ҳаракат, бир томондан, моддий жисмлар ўртасидаги ва уларни ташкил этувчи элементлар ўртасидаги алоқадорликларнинг натижаси, бошқа томондан эса, улардаги ўзгаришлар сифатида содир бўлади.
- Шу нуқтаи назардан ҳам фалсафанинг ҳаракат бу умуман ҳар қандай ўзгаришдир, дейилган таърифи жуда ўринлидир.
- Ҳаракатнинг манбаи ҳақида гап кетганда, ана шу ўзгаришларнинг асосида ётувчи ўзаро таъсирлар ва улар орасидаги муносабатлар назарда тутилади.
Ҳаракатнинг турлари:
- Механик
- Физик
- Химик
- Биологик
- Ижтимоий .
Do'stlaringiz bilan baham: |