Бос. Классификацияси


Лаборатор ва инструментал текширув натижалар


Download 45.5 Kb.
bet2/2
Sana23.04.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1390129
1   2
Bog'liq
11ns

Лаборатор ва инструментал текширув натижалари

  • Кўкрак қафаси рентгенограммаси – ўчоқли сояларсиз, ўпка сурати кучайган, ўпка илдизи сояси кенгайган ва ёруғлиги ошган. Бронхлар ўтказувчанлигининг бузилиш белгилари, ўпканинг ҳаво билан тўлиши бир хил эмас, кам ҳолларда ателектаз аниқланади, улар вақтинчалик бўлиб, ўз ҳолига қайтади

  • . Бронхоскопияда – бронх деворларида балғам бўлаклари ва фибрин қолдиқлари кузатилади. Бронхографияда - бронх йўллари торайган.

  • Умумий қон таҳлили – лейкоцитлар меъёрда ёки камайган, лимфоцитлар сони ошган, айрим ҳолларда нейтрофилли лейкоцитлар бир оз ошган, ЭЧТ бир оз тезлашган.

  • Балғамни текшириш – балғам тиниқ, оқ рангда ёки йиринг билан аралашган. Қонни биокимёвий текшириш – диспротеинемия, гипогаммаглобулинемия.

3.Ўткир бронхит..Давоси Профилактикаси
Даволаш

  • Симптоматик даво – ўткир респиратор вирусли инфекциянинг 1–2 кунлари бурунга бир кунда 4–6 марта интерферон томизилади. Вирусли бронхитда бактерияга қарши дори воситалари тавсия этилмайди, микоплазма сабабли келиб чиққан бронхитда эритромицин ёки сумамед буюрилади.

  • Йўталга қарши дори воситалари: либексин, бронҳолитин, фақат қуруқ йўтал бўлганда балғам кўчишини енгиллаштириш учун кўп суюқлик, алтейка дамламаси, бромгексин. Қийнайдиган оғир йўтал қайд этилганда маҳаллий таъсир этувчи гормон препаратлари (бекотид, бекламет) тавсия этилади. Ларинготрахеитда буғли ингаляция, агар патологик жараён чуқур кечса, сувли ва 2% натрий хлор, натрий бикарбонат аралашмаси билан ингаляция ўтказилади.

  • Бронхитларда кўп тавсия этиладиган гистаминга қарши дори воситаларининг таъсир кучининг самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун уларни тавсия қилиш мумкин эмас.

  • Болаларга горчичниклар, банкалар қўйиш тавсия этилмайди, чунки улар бола терисини шикастлайди, кўп ҳолларда терининг аллергик касаллигига сабаб бўлади. Оёққа иссиқ ванналар қилиш томирларда қон айланишини яхшилайди ва яхши таъсир кўрсатади.

Профилактикаси
болаларни чиниқтириш;
рационал овқатлантириш (эмадиган болалар сунъий овқатлантирилган болаларга нисбатан кам касалланадилар);
вирусли касаллик билан оғриган беморлар билан мулоқот қилмаслик;
ЎРВИнинг дастлабки клиник белгилари пайдо бўлганда интерферон тавсия этилади.
Реабилитацияси

  • рационал овқатланиш;

  • нафасни тиклаш (қорин билан тўлиқ нафас олишни тиклаш, тез-тез нафас олишни тўхтатиш);

  • Сурункали инфекция ўчоқларини вақтида даволаш.

4, Сурункали бронхит. Клиникаси.
Респиратор синдром – ремиссия ва зўрайиш босқичларида маҳсулдор йўтал, шилимшиқ, шилимшиқ-йирингли балғам ажралиши, узоқ давом этган клиник саломатлик даврида ҳам йўтал сақланади, ҳавонинг физик-кимёвий ўзгариши, руҳий-эмоционал, жисмоний зўриқиш, инфекция кабилар билан осонгина кучайиб кетади.
Бронхиал синдром - ўпкада қаттик нафас фонида турғун ҳар хил калибрдаги диффуз нам хириллашлар. Сурункали интоксикация симптомлари турли хил даражада ифодаланади, касаллик зўрайганда баъзан гавда ҳарорати фебрил даражагача, ремиссия даврида эса субфебрил кўтарилиши кузатилади.
Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling