Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси


Download 399.68 Kb.
bet49/71
Sana19.12.2022
Hajmi399.68 Kb.
#1032863
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
1 1 УМК Кредит модул тизими

Малака талаблари. Малака талаблари (МТ) алоҳида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича иқтисодиёт тармоқларига мослашувчан тарзда ишлаб чиқилади.
Малака талаблари ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олган:
1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг умумий тавсифи.
2. Тайёрланадиган кадрларнинг умуммаданий, умумкасбий ва касбий компетенцияларига талаблар.
3. Ўқув режалари ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар.
Малака талабларида йўналиш ва мутахассисликлар учун мажбурий ва танлов фанларининг ҳажми ҳамда ўқув даврининг ҳафталардаги тақсимоти ДТС да келтирилган чегаралардан чиқмаган ҳолда аниқ қиймат билан белгилаб қўйилади.
Битирувчининг мажбурий фанлар бўйича ўзлаштириши керак бўлган компетенциялар аниқ келтирилади, ўқув режа (танлов фанларисиз) келтирилиб унда барча мажбурий фанлар номи ва уларга ажратилган кредитлар аниқ белгилаб қўйилади.
Ўқув режалар. Ўқув режалар тез ўзгарувчан бозор муҳити учун ҳар томонлама ривожланган мутахассисни тайёрлашга йўналтирилган. Ўқув режаси таълим дастурининг тузилмасини ва фанлар рўйхатини ўзида акс эттиради. Ўқув режалари тузилмаси ДТС ва МТ асосида белгиланади.
Бакалавриатда фанлар тузилмаси 4 та блокда (табиий-илмий ва гуманитар фанлар, умумкасбий фанлар, ихтисослик фанлари ва қўшимча фанлар), магистратурада эса илмий фаолият тури ҳам қўшилиб 3 та блокда (умумметодологик фанлар, мутахассислик фанлари, илмий фаолият) жамланган. Фан блокларининг ҳар бири мажбурий ва танлов фанларини ўз ичига олади.
Талаба у ёки бу фанни ўрганаётиб келгусидаги касбий фаолияти учун зарур бўлган аниқ ҳажмдаги билим, кўникма ва малакаларни орттиради. Фанларда қандай билимлар қай тарзда ўзлаштириши белгилаб берилади. Фанлар ичида соҳадаги сўнгги илмий ютуқлардан келиб чиқиб мавзулар, қонунлар, далиллар жамланади ва уларнинг мазмуни талқин қилинади. Ўқув режаларда фанлар мантиқий кетма-кетликда, ўзаро боғлиқликда жойлаштирилади. Бунга фанларни пререквизитлар ва постреквизитларга ажратиш орқали эришилади.
ДТС ва МТ га мувофиқ фанлар блокларга жамланади. Ўқув режаларида фанлар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиш зарур.
Бакалавриатда табиий-илмий ва гуманитар фанлар интеллектуал, шахсий ва ижтимоий ривожланган кадрларни тайёрлашга йўналтирилади. Умумкасбий фанлар бўлғуси мутахассисда таянч ва умумкасбий билимларни шакллантиради. Ихтисослик фанлари касбий фаолият учун зарур бўлган махсус билим, кўникма ва малакаларни беради. Қўшимча фанлар меҳнат бозорининг, кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиқиб олий ўқув юрти томонидан белгиланади.
Магистратурада умумметодологик фанлар блоки магистрларнинг педагогик, методологик ва тил кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мутахассислик фанлари соҳада олиб борилаётган илмий изланишлар ва уларнинг натижаларини ўзида акс эттириб, касбий фаолият учун зарур бўлган тор доирадаги билим, кўникма ва малакаларни ўзида акс эттиради. Илмий фаолият блоки магистрант томонидан амалга ошириладиган илмий тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар, магистрлик диссертациясини тайёрлаш, илмий семинарлар ва илмий амалиёт (стажировка) лар учун ажратилган.
Ўқув режалари 3 хил шаклда ишлаб чиқилади – намунавий ўқув режа (НЎР), талабанинг шахсий ўқув режаси (ШЎР) ва ишчи ўқув режа (ИЎР). Барча шаклдаги ўқув режаларида фанларни ягона кодлаш тизими қўлланилади. Кодлар фанларнинг ҳарф ва рақамли ифодаси бўлиб, фанлар номи ва тартибини кўрсатади.
НЎР да фанларнинг мазмуни ва иш ҳажми кўрсатилади, ҳамда иловаларда фанларнинг қисқа баёни келтирилади. НЎР таянч ҳужжат ҳисобланади, у бутун ўқув даври мобайнида ўзгармайди, ҳар бир мажбурий фан учун аниқ кредитларни белгилайди. Танлов фанлари учун фақат умумий кредитлар кўрсатилади. НЎР олий ўқув юрти ректори томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда асосий кадрлар буюртмачилари билан келишилган ҳолда тасдиқланади. НЎР асосида ШЎР ва ИЎР лар ишлаб чиқилади.
ШЎР ни шакллантиришда талабага НЎР га қўшимча равишда яна танлов фанлари каталоги (ТФК) ҳам зарур бўлади. ТФК асосида фанларнинг ўқув-услубий мажмуалари ва бошқа турдаги ўқув-ташкилий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Қуйида НЎР, ШЎР ва ИЎР намуналари келтирилган.



Download 399.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling