Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР


Download 399.68 Kb.
bet53/71
Sana19.12.2022
Hajmi399.68 Kb.
#1032863
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
1 1 УМК Кредит модул тизими

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР:

  1. Мос таълим йўналиши бўйича ўқув режаси ва ишчи ўқув режаларини шакллантиринг.

  2. Ушбу таълим йўналиши бўйича Талабанинг шахсий ўқув режаси (Curriculum)ни шаклтиринг.

  3. Таълим йўналиши бўйича Танлов фанлари каталогини тузинг.

3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. МАВЗУ: КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ. (2 СОАТ)


Режа:

  1. Талабанинг ахборот пакети.

  2. Маълумотнома кўрсаткич.

  3. Деканат ва ўқув бўлими ҳужжатлари.

  4. Педагогик юклама соатлари ҳисоби.

  5. Педагогик юклама топшириғи.

  6. Дарс жадваллари.

  7. Ўқитувчининг шахсий иш режаси.



Амалий машғулот мақсади:
Тингловчиларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминотини, жумладан мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси, ўқув режа ва ўқув фанлари дастурлари, танлов фанлар катологи ҳамда фаннинг ўқув-услубий мажмуасини шакллантириш бўйича малака ва кўникмаларини шакллантириш.
Амалий машғулотни ўтказиш тартиби:
Машғулот режаси бўйича материаллар таҳлил қилиниб, кичик гуруҳлар ёки жуфтликларда янги педагогик технологиялар ёки интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда берилган топшириқлар бажарилади.
Амалий машғулот бўйича материаллар:
Талабанинг ахборот пакети. Талабанинг ахборот пакети маърумотнома-кўрсаткич ва талабанинг ўқув-услубий мажмуасини (ЎУМ) ўз ичига олиб, талабанинг олий ўқув юртидаги барча фаолият турларига тегишли ҳужжатлар жамланмасини ўзига қамраб олади. Талабанинг ЎУМ унинг янги академик талабларга мослашувчанлигини, ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш мақсадида талабалар билан мунтазам алоқада бўлиш ва олий таълим муассасаси шароитларида таълим мазмунига оид илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилади.
Талабанинг ЎУМ кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва декан томонидан тасдиқланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
• талабанинг шахсий ўқув режаси (ШЎР);
• танлов фанлари каталоги (ТФК);
• ишчи ўқув дастурлари (Syllabus);
• ТМИ, жумладан ЎРТМИ бўйича услубий кўрсатмалар;
• барча турдаги назоратлар учун тест топшириқлари;
• амалиёт учун материаллар.
Талабанинг ЎУМ намунада кўрсатилган ягона шаклда тўлдирилиши зарур. Титул варағининг орқа томонида библиографик баён ва ҳужжатнинг аннотацияси келтирилиши лозим. ЎУМ нинг библиографик баёни ҳужжат номи, тузувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, чоп этилган шаҳар, нашриёт ва йилини ўз ичига олиши лозим. Аннотация ҳажми 10 та гапдан ошмаслиги мақсадга мувофиқ.
Талабанинг ШЎР ҳар бир талабанинг алоҳида таълим траекториясини белгилаб беради ва шахсан талаба томонидан ҳар ўқув йили учун белгиланган шаклда расмийлаштирилади. Бу режалар РО га топширилади, факультет декани томонидан тасдиқланади. ШЎР нинг битта нусхаси РО да сақланади ва ўқув режанинг бажарилишини назорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, иккинчиси – талабага тақдим этилади.
Ўқув жараёни мобайнида талабанинг ЎУМ етакчи тьюторлар томонидан маъруза ва амалий машғулотлар мобайнида фаол тарқатма материаллар (ФТМ - Handouts) билан тўлдириб борилади.

Download 399.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling