IV. Талабалар ўқишини кўчириш, ўқишга тиклаш, хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни;
1. Аризаларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, ўқишга тиклашни соддалаштириш, бунда ОТМларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш;
2. Илмий даража ҳақидаги дипломларни нострификациялашни тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириш асосларини яратиш, ушбу жараённи соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, комиссиялар сонини қисқартириш.
V. Олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш;
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури янги лойиҳасини ишлаб чиқиш;
2. Таълим тизимида олий таълимнинг функциясини аниқ белгилаш;
3. ОТМ замонавий структурасини яратиш;
4. Фаолиятда соф академик-ижодий муҳитни шакллантириш;
5. Олий таълим тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш;
6. ОТМдаги жамоатчилик кенгашларини шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
7. Ички аудит механизмини ишлаб чиқиш;
8. Ўқитувчилар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш;
9. ОТМларда ўтказиладиган текширишлар тартибини соддалаштириш;
10. Нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳолаш ишларини такомиллаштириш;
11. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини мониторингини рақамлаштириш;
12. Вазирликнинг Бош илмий методик маркази фаолиятини такомиллаштириш.
VI. Профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда уларга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
1. Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш;
2. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
3. Хорижий тажрибани ўрганиш асосида профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш механизмларини жорий этиш;
4. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ассоциация ташкил этиш.
VII. Таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш.
1. Бош ҳисобчи муовини - аудитор лавозимини ички аудитор сифатида тўғридан-тўғри биринчи раҳбар бўйсунувига ўтказиш;
2. Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг масофадан туриб профилактика ва назорат тадбирларини олиб бориш тизимини такомиллаштириш;
3. Бюджетдан ташқари маблағларни ишлаб топиш ва улардан фойдаланишда ОТМларининг мустақиллигини ошириш.
2020 йил 18 январда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда тизимда вужудга келган долзарб ва муаммоли масалалари муҳокама қилинди ва тизимдаги бир қатор муаммолар мавжудлиги эътироф этилди.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига тизимида коррупциянинг олдини олиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, соҳада ишларни самарали ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш, олий таълим муассасаларини тажрибали, ҳалол, пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлардан шакллантириб, уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш борасида зарур чоралар кўриш тавсия этилди.
Барчамизга аёнки бугунги дунёда юз бераётган шиддатли воқеъликлар инсон ресурсларини замон талабларига жавоб беришини тақозо этади. Бу борада таълим тизими стратегик аҳамиятга эгалиги ҳаммага маълум.
Олий таълим соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаш хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёнидаги энг муҳим, шу билан бирга катта меҳнат талаб этувчи босқич ҳисобланади. Зеро, ушбу жараёнда бутун тизимдаги маълумотлар баъзаси умумлаштирилиб, турли усулларда таҳлил қилинади.
I
Do'stlaringiz bilan baham: |