II. Олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилиш жараёнида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг сабаб ва омиллари.
Биринчидан, олий таълим муассасасига ўқишга кириш имтихонлари, яъни тест синовлари эскирган бўлиб, асосан ёдлаш ва ҳотирада сақлаш қобилятига асосланган. Бу айниқса ижтимоий ва табиий фанлар йўналишларида кенг тарқалган, аниқ фанлар доирасидаги тизимли қоида ва ҳисоб китоб амалларини тушуниш қобиляти кўринади ҳолос. Тест синовлари номзоднинг дунёқариши, мантиқий фикрлаш қобилиятлари, умуман олган соф билим даражасини белгилаб бера олмайди.
Иккинчидан, тест синовларига талаблардан жуда кенг доирадаги маълумотларни ёдлаши талаб этилгани сабабли уларда билмаган савол тушуб қолишлиги, имтиҳонлар адолатли бўлмаслиги ҳақида ишончсиз тасаввурлар шаклланишига олиб келмоқда ва бу уларни, уларнинг ота-оналарини олий таълим муассасасига киришни ноқонуний йўлларидан фойдаланишга ундамоқда.
Учинчидан, мамлакатимизда кириш имтихонлари компютер технологиялари асосида ўтказилмайди, талаба ўз имтихон натижасини маълумот муддат ўткандан сўнг билади. Имтихонларни натижаларини текшириш инсон омилига боғлиқлиги албатта коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлади.
Тўртинчидан, кириш тест синовлари видео тасвирга олинаётган бўлсада, айрим ижодий имтихонларни тасвирга олиш, уни сақлаш талаблари умуман йўқ. Мурожаатларни ўрганиш давомида спорт амалий санъат бўйича имтихон видео тасвирларда керакли жараёнлар мавжуд эмаслиги сабабли масалага ойдиклик киритишни имкони бўлмаяпти.
Бешинчидан, мамалакатимизда олий таълимнинг қамров даражаси паст бўлиб, 2019 йилда бу кўрсаткич 20 фоизни ташкил этмоқда. Рақобат муҳитини кучлилиги ўз-ўзидан битирувчи номзодлар ўртасида олий таълимни муҳим босқичга айланишига, уларни барча имкониятлардан фойдаланишга ундамоқда. Имтихон жараёнини коррупциявий ҳуқуқбузарликлар билан қамраб олиниши муносиб номзодлар ўрнига номуносибларини кириб қолишига олиб келмоқда.
Олтинчидан, кейинги йилларда кириш имтихонларини ўтказиш жараёни очиқлиқ ва ошкоралик таъминланган бўлсада, имтихон натижаларини текшириш, умуман ДТМнинг фаолият жараёни тўлиқ ёпиқ ҳолатда.
Шунингдек, ДТМни қайси орган қандай тартибда назорат қилади тартиб ва томйилларини аниқ белгилаш лозим, яъни ДТМнинг ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини ошириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |