2.4. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
(6-семестр учун)
-
Экспериментал тезланиш эгри чизиғининг экстраполяцияси. Ўз-ўзини текисловчи бошқариш объектлари учун экспериментал тезланиш эгри чизиғи асосида дифференциал тенглама коэффициентларини аниқлаш.
-
Бошқариш объектининг импульсли тавсифини тезланиш эгри чизиғига алмаштириш. Экспериментал динамик характеристика бўйича объектнинг динамик параметрларини аниқлаш.
-
Маълумотларнинг вақт кетма-кетлигини таҳлил қилиш учун регрессия ва авторегрессия моделларининг қиёсий таҳлили.
-
Ҳарорат датчигини чизиқли тавсифлаш тизимини нопараметрик ва параметрик идентификациялаш.
-
Ночизиқли ARX-моделларини қуриш.
-
Частотали соҳадаги маълумотлардан фойдаланиб, динамик объектларни идентификациялаш.
-
Ўз-ўзини текислай олмайдиган бошқариш объектлари учун экспериментал тезланиш эгри чизиғи асосида дифференциал тенглама коэффициентларини аниқлаш.
-
Кечикишли объектлар учун экспериментал тезланиш эгри чизиқлари орқали дифференциал тенглама коэффициентларини аниқлаш.
(7-семестр учун)
-
И – ростлагични узатиш коэффициентини оптималлаштириш. ПИД – ростлагич параметрларини созлаш. Кўп ўлчамли объект учун ПИ – ростлагич параметрларини созлаш.
-
Навбатли массавий хизмат кўрсатишни кўпканалли тизимлари модели.
-
Оптималлаш масаласини қўйилиши ва математик моделлашни тадқиқ этиш.
-
Чизиқли дастурлаш масаласини ечишнинг аналитик усулини дастурий таъминотда тадқиқ этиш.
-
Симплекс усули мохияти. Аналитик симплекс усулини дастурий таъминотда тадқиқ этиш.
-
Симплекс жадвал усулини дастурий таъминотда тадқиқ этиш.
-
Транспорт масаласини таянч ва оптимал ечимларини топиш усуллари Транспорт масаласини ечиш усуллари. (шимолий-гарбий, минимал элементлар Фогель) дастурий таъминотда тадқиқ этиш.
-
Бутун сонли программалаш масалаларини ечишни дастурий таъминотда тадқиқ этиш.
Лаборатория машғулотлар мултимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудитория бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи тамонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологик қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |