Таълим натижалари / Касбий компетенциялари
Талаба билиши керак:
“Бошқариш объектларини идентификациялаш, моделлаштириш ва оптималлаштириш” фанини ўзлаштириш жараёнида талаба:
ахборот-бошқарув тизимларининг умумий тавсифи, тузилиши ва архитектуравий хусусияти;
бошқариш объектларининг математик моделлаш;
бошқариш объектларининг параметрик ва нопараметрик идентификациялаш;
бошқариш объектларининг ҳолат ўзгарувчиларини баҳолаш
математик усуллар ёрдамида ахборот-бошқариш системаларининг оптималлаш масалаларини ечиш хақидаги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
бошқариш объектларини идентификациялаш ва бахолаш усулларини;
идентификациялашнинг рекуррент усулларини қиёсий тавсифлашни;
модал бошқариш усуллари билан тўлиқ тартибли кузатувчиларни қуришни, билимларнинг бир бутун оптималлик назарияси билан ўзаро боғлиқликда ушбу фаннинг асосий муаммоларини ўзининг бўлажак касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти; оптималлаштиришнинг махсус бобларининг турли дастурлаштиришларини тараққий этиш ҳисобига ривожланиш тенденциясини билиши ва улардан фойдалана олиши;
|
ахборот-бошқарув тизимларида бошқариш жараёнларини математик моделлари қуриш;
бошқариш объектларини идентификациялаш ва уларнинг математик моделларини тузиш, Matlab амалий дастури ёрдамида объектларнинг характеристик ўзгариш ҳолатларини баҳолай олиш
идентификациялаш ва бахолаш усуллари асосида бошқариш объектларини тахлил қилиш ва моделлаштириш
оптималлик критериялари, математик модел тушунчаси, оптималлаштириш усуллари, дастурлаштиришнинг бир қатор усуллари бўйича оптимал ечимни топиш масалаларини ечишда амалий мустаҳкам кўникмаларига эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |