Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова
Олий нерв фаолиятининг типлари
Download 0.87 Mb.
|
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари
“Темперамент” термини антик фаннинг индивидуал-психологик фарқлари табиатига бўлган қарашларига бориб тақалади. Қадимги юнон медицинасининг йирик вакили Гиппократ (эр.ол.V аср) фикрича организмнинг ҳолати асосан “шарбат”ларнинг, яъни, организмда мавжуд суюқликларнинг (қон, лимфа, ўт) миқдорий нисбатига боғлиқдир. Бу шарбатларнинг аралаштирилгандаги нисбати грекчасига “красис” (“гўзал” маъносид сўзи билан аталган. Бир неча аср кейинроқ ишлаган римлик врачлар бу тушунчани лотинча temperamentum сўзи билан атаганлар, “қисмларнинг тегишли нисбати” деган маънони билдиради. Бундан “темперамент” деган термин келиб чиққан. Аста-секин антик фанда одамларнинг руҳий хусусияти красисга ёки темпераментга, организмда асосий “шарбат”лар аралашиб кетган нисбатга боғлиқ деган фикр қарор топди. Эрамиздан илгари II яшаган римлик анатом ва врач Гален биринчи бўлиб темпераментларнинг кенгайтирилган таснифини берди: у 13 турни ўз ичига қамраб олади. Темперамент турлари сони қадимги медицина вакиллари томонидан кейинчалик тўрттага қадар камайтирилди. Уларнинг ҳар бири қандайдир суюқликнинг бошқалардан кўплиги билан ажралиб туради. Организмда суюқликларнинг аралашуви (у қоннинг кўплиги билан характерланади) сангвиник темперамент деб аталди (лотин тилидаги “сангвис”-қон сўзидан); лимфа кўп бўлганда флегматик темперамент (грекча “флегма”-шилимшиқ парда дегани); сариқ ўтнинг кўпайганини холерик темперамент (грек тилидаги “холэ”-ўт сўзидан) ва ниҳоят, қора ўт кўп бўлган меланхолик темперамент деб (грекча “мелойна холэ”-қора ўт) аталади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling