ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Тошкент архитектура қурилиш университети Доцент Л.Халмаматова
Тошкент - 2023
1
- Психология фани ҳақида умумий тушунча.
2
- Психология фанининг ривожланиш тарихи ва босқичлари.
3
- Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни ва психология тармоқлари.
4
- Шахснинг билиш жараёнлари. Сезги. Идрок. Диқққат. Хотира. Хаёл. Тафаккур.
5.
- Темперамент ҳақида умумий тушунча. Темперамент турлари.
6.
- Характер ҳақида умумий тушунча. Характер хислатлари.
7.
- Қобилиятлар ҳақида тушунча ва қобилиятлар структураси.
1-мавзу. Психология фанининг предмети ва вазифалари. Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари.
1. Психология фанининг мақсад ва вазифалари.
Психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади.
Психология сўзи юнонча жон, руҳ ва таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади.
Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади.
Психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли фаолиятларининг ўзига хос томонларидир.
Психология конкрет фан сифатида психик фаолият қонуниятларини, унинг рўй бериш механизмлари ва асосларини ўрганувчи фандир.
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |