Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Психологияда характернинг қуйидаги тизими эътироф этилади


Download 0.87 Mb.
bet20/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

Психологияда характернинг қуйидаги тизими эътироф этилади:
Қобилиятлар кишининг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, кўникма, малакалар орттириш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади, лекин шу хусусиятларнинг ўзлари мазкур билим, кўникма, малакаларга тааллуқли бўлмайди. Қобилиятлар билим, кўникма, малакаларни эгаллашда намоён бўлса ҳам, билимлар ва кўникмаларни эгаллаш билан боғланиб қолмайди. Қобилиятлар ва билимлар, қобилиятлар ва кўникмалар, қобилиятлар малакалар айнан бир-бирига ўхшаш эмас.
Малакалар, кўникма ва билимларга нисбатан кишининг қобилиятлари қандайдир имконият сифатида намоён бўлади. Тупроққа ташланган дон, ана шу дондан униб чиқиши мумкин бўлган бошоққа нисбатан атиги имконият бўлиб ҳисоблангани сингари (лекин уруғ тупроқнинг тузилиши, таркиби ва намлиги, об-ҳаво ва бошқалар қулай шароит яратсагина униб чиқади) кишининг қобилияти бу билимлар ва кўникмаларни эгаллаш учун имконият ҳисобланади, холос.
Қобилиятлар – бу имконият, у ёки бу ишда маҳоратнинг зарур даражаси эса воқеликдир. Болада намоён бўлган мусиқий қобилият унинг мусиқачи бўлиши учун бирон бир даражада гаров бўла олмайди. Боланинг мусиқачи бўлиши учун унга махсус таълим берилиши, педагог ва бола намойиш қилган қатъийлик, саломатликнинг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўплаб шарт-шароитлар бўлиши зарур. Буларсиз қобилиятлар ривожланмай турибоқ сўниб кетиши мумкин.
7. Қобилиятлар тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари
Кишилар турли соҳалардаги фаолиятларида – меҳнат, ўйин, ўқиш ва ижодиётда бирор нарсани тез ёки секин бажаришлари билан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Баъзи бир одам бир ишни секинлик билан бажарса, бир киши тезлик билан бажаради. Айрим кишиларнинг фаолиятлари самарали, серунум бўлса, бошқаларники эса кам унум бўлади. Баъзи одамлар ўз ишларида ижодий, оргинал усулларни кўпроқ қўлланса, баъзи бир кишиларнинг ишларида эса бундай усуллар камроқ кўринади. Кишилар фаолиятининг мана шу хусусиятига қараб, биз уларнинг қобилиятлари қандайлигини аниқлаб оламиз.
Қобилият – кишининг муайян фаолиятига бўлган лаёқатидир. Кишилар қобилияти ниҳоятда хилма-хил бўлади. Ҳар бир касб кишидан меҳнатда, ижодиётда ва ўқиш фаолиятларида тегишли қобилият талаб этади. Киши фаолиятининг ҳар хил турларига мувофиқ, назарий ва амалий қобилиятлларни, математика, техника, музика, адабиёт, педагогика, ҳўжалик, ташкилотчилик ва бошқа соҳаларга оид қобилият турлари бўлади.
Инсон қобилиятининг барча турлари ҳамма одамларга хосдир – ҳар қайси одам маълум даражада киши фаолиятини барча турларига лаёқатли бўлади, лекин, шу билан бир қаторда, кўпчилик фаолиятнинг бир неча соҳасидан ёки ҳатто бир соҳасида салоҳият ортиқроқ бўлади. Бирор соҳада қобилияти сезиларлироқ бўлиб кўринадиган айрим кишиларни қобилиятли киши (умуман) қобилиятли математик, қобилиятли музикачи, конструктир, рассом ва ҳоказо дейдилар.
Гениал ёки гений деб биз шундай кишиларни айтамизки, улар ниҳоятда катта масалаларни ҳал қиладилар, бутун бир синф ёки халқлар учун, барча инсоният учун аҳамиятли бўлган, мисли кўрилмаган қимматли нарсалар яратадилар. Бунда улар яратган нарсалар тарихда гўё бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади, тарихни олдинга прогрессив томон ҳаракатга келтирувчи мадад бўлиб хизмат қилади.
Талантли деб шундай одамларни айтиладики, улар маълум соҳада муракаб назарий ва амалий масалаларни ҳал қилишга, янгилик ва прогрессив аҳамиятга эга бўлган қимматли нарсалар яратишга қодир бўладилар. Талантли одам, талантли ёзувчи ва талантли шоир, талантли рассом, талантли конструктор деганда биз буни ана шу маънода тушунамиз.
Талантли деб шунингдек, билимларни тез, муваффақият билан ўзлаштириб оладиган ва шу билимларни турмушда, ўз фаолиятларида тўғри татбиқ қиладиган одамларни ҳам айтилади. Талантли ўқувчи, талантли студент, талантли скрипкачи ва талантли пианист, талантли инженер деганда биз буни ана шу маънода тушунамиз.
Гений – бу янгилик яратувчи ва кашф қилувчи одам, талантли деб, бу янгиликларни тез ўзлаштириб оладиган ва шу билимларни турмушда татбиқ қилиб, уларни олдинга сурадиган одам дейиш мумкин. Ҳар бир гений талантли ҳам бўлади, бироқ ҳар бир талантли одамни гениал деб бўлмайди.
Қобилиятлар аввалом бор умумий ва махсус турларга бўлинади ва ҳар бирининг ўз психологик тизими ва тузилиши бўлади.
Шахснинг умумий қобилиятлари унлаги шундай индивидуал сифатлар мажмуики, улар одамга бир қанча фаолият соҳасида ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатиш ва натижаларга эришишга имкон беради.
Махсус қобилиятлар эса маълум бир соҳада ютуқларга эришиш, юқори кўрсатгичлар беришга имкон берувчи сифатларни ўз ичига олади.
Қобилиятлар структураси

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling