Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Тафаккур ва унинг моҳияти


Download 0.87 Mb.
bet13/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

Тафаккур ва унинг моҳияти
Тафаккур — инсон онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва ҳодисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини таьминловчи умумлашган ва мавҳумлашган акс эттириш шаклидир.
Дунёни тушунишимиз, англашимиз ва унга онгли муносабатимизни билдириб, изҳор қилишимизга алоқадор билиш жараёни психологияда тафаккур, фикрлаш деб аталади.
Тафаккур бу борлиқни умумлаштирилган ҳолда билвосита акс эттиришдир. Тафаккурни биринчи муҳим белгиси – умумлашганликдир. Тафаккур натижасида инсон шундай информацияга эга бўладики, бу информация турли объектлардан олинган кўп миқдордаги маълумотларни қайта ишланган ҳамда шу объектларнинг энг муҳим хислатларини қисқача “ихчамлаштирилган” шаклдаги йиғиндисидан иборат бўлади.
Тафаккурнинг иккинчи муҳим белгиси борлиқнинг билвосита акс эттирилишидир. Бу тафаккур анализаторларга бевосита таъсир қилмайдиган ҳамда фақат бавосита белгилари туфайлигина англаш мумкин бўлган нарсаларни аниқлаш ва тушуниш имконини беради, деган маънони англатади.

Тафаккур турлари


Тафаккур турлари
Шаклига кўра
Кўргазмали-ҳаракатли
Кўргазмали-образли
Абстракт-мантиқий
Ҳал қилинадиган масалаларга кўра
Назарий
Амалий
Мантиққа кўра
Дискурсив
Интуитив
Янгилик ва оригиналлигига кўра
Репродуктив
Продуктив (ижодий)

Тафаккур шакллари ва операциялари


Тушунчалар
    • тафаккурнинг шундай шаклики, унда нарса ва ҳодисаларга хос бўлган энг умумий ва характерли хусусиятларни ўзида акс эттиради. Улар умумий ва жузъий, аниқ ёки мавҳум бўлиши мумкин.

Ҳукмлар
    • атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради. Масалан, «Инсон онгли мавжудот» деган ҳукм-фикр «одам, инсон», «онг» ва «мавжудот» тушунчалари ўртасидаги боғлиқликни ифодалаб турибди.

Хулосалар
    • мантиқий тафаккурнинг яна бир шакли бўлиб, улар фикрлар, ҳукмлар ва тушунчалар ўртасидаги боғланишдан янги бир фикрларни келтириб чиқаришни назарда тутади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling