Инсон хотирасининг яхши бўлиши, яьни ҳис-кечинмаларимиз, кўрган-кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ миямизда сақланиши қуйидаги омилларга боғлиқ:
- шахснинг бевосита фаолият мазмуни ва аҳамиятига муносабатининг қандайлигига;
- иродавий кучи ва интилишларига.
Хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғланади. Одамлар ҳам айнан шу сифатларга кўра ҳам фарқланадилар:
материални тезда эслаб қоладиганлар;
материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар;
истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар.
Хотира жараёнлари
Хотира жараёнлари
Эслаб қолиш
Эсда сақлаш
Эсга тушириш
Унутиш
Хотира турлари
Хотира турлари
Ҳаракатли
Механик
Кўргазмали-образли
Эмоционал
Сўз-мантиқий
мантиқий
Феноменал
Хотира қонунлари
1. Англанганлик қонуни
- Оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳкам хотирада муҳрлаган бўламиз.
2. Қизиқиш қонуни
- Анатол Франс: «Билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак» деганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган.
3. Илгариги билимлар қонуни
- Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |