Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Хаёл тўғрисида умумий тушунча


Download 0.87 Mb.
bet11/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

Хаёл тўғрисида умумий тушунча


Хаёл онг фаолиятидир, бу фаолият илгари биз идрок қилмаган, тажрибамизда учратилмаган нарса ва ҳодисаларнинг образларини мавжуд тасаввурларимиз асоси­да миямизда яратишда ифодаланади
Хаёл вужудга келтираётган образлар (тасаввурлар) фақат онгнинг субъектив мазмунигина бўлиб қолмайди, шу билан бирга, бу образлар одамларнинг ҳаёти ва фаолиятида оғзаки ва ёзма нутқда ифодаланадилар; нарсаларда, буёқларда ва санъатнинг бошқа турларида гавдаланади.
Одамнинг миясида илгари вужудга келган муваққат боғланишларнинг мияда гавдаланишини ва бу боғланишлар бир-бири билан туташиб, янги тарзда пайдо бўлишини хаёлнинг нерв-физиологик негизи деб ҳисобламоқ керак.
Бора-бора одамнинг хилма-хил эҳтиёжлари – ижтимоий, билиш, эстетик ва шу каби эҳтиёжлари ривожлана борган сари, хаёл ҳам ривожлана борган.
Жамиятдаги одамларнинг ижодий фаолиятида намоён бўлаётган хаёл ҳам ижтимоий ҳаёт шароитига ва умумий маданий ривожланиш даражасига қараб, шу жамиятдаги одам­ларнинг асосий интилишларига қараб, алоҳида ҳарактер, алоҳида йўналиш касб қилаверади.

Хаёл қилиш жараёни


Хаёл тасаввурларининг идрок образларидан ва хотира тасаввурларидан фарқи шуки, хаёл тасаввурлари тажрибамизда орттирилган объектларга эга эмас.
Муайян бир эҳтиёж мавжуд бўлган тақдирда хаёлнинг тегишли образлари-хаёл тасаввурлари инсоннинг тажрибасига ва хотира тасаввурларига асосланиб ҳосил бўлиши ва таркиб топиши мумкин. Бу тасаввурлар хаёл тасаввурларини вужудга келтиришга асос бўладиган материалдир.
Лекин хаёл жараёни тасаввурларни гавдалантиришдан ва уларни шунчаки бир-бирига қўшишдан иборат бўлмайди. Хаёл жараёнида хотира тасаввурлари шундай қайта ишланадики, бунинг натижасида янги тасаввурлар ҳосил бўлади.
Хаёлнинг специфик фаолияти хотира тасаввурларини ўзига хос анализ ва синтез қилишдан иборат бўлади.
Хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга, кўпинча, тўлиқ, ҳолда кирмасдан, балки қисман киради. Шу сабабли, хаёл жараёнида мав­жуд тасаввурларни гавдалантириш билан бирликда ёки унинг кетидан анализ қилиш яъни тасаввурларни бўлак-бўлак қилиб бўлиш ва шу тасаввурларнинг айрим қисмларини ҳамда элементларини ажратиб олиш фаолияти рўй беради.
Сўнгра хаёлнинг синтез қилиш фаолияти рўй беради. Му­айян тасаввурдан ажратиб олинган элементларни бошқа тасаввурлар билан ёки бошқа тасаввурларнинг элементлари билан қўшиш ва бир туркум қилиш жараёни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида янги тасаввур хаёл тасаввури вужудга келади.Хаёлнинг синтез қилувчи фаолиятининг оддий формаси агглютинациядир.
Агглютинация
    • айрим элементларни ёки бир неча буюмларнинг қисмларини битта образ қилиб қўшиш ва шуларнинг комбинациясидир.

Гиперболизация
    • хотира тасаввурларини қайта ишлаш, янги образлар яра­тиш жараёнида хаёл фаолияти тасаввур қилинадиган буюмларни катталаштиришда ёки кичрайтиришда ифодаланиши мумкин. Бу катталаштириш ёки кичрайтириш баъзи ҳолларда буюмнинг ҳамма қисмларига нисбатан мутаносиб, пропорционал бўлиши мумкин.

Акцентировка
    • буюмнинг фақат бир қисмини бундай катталаштириш ёки кичрайтиришни акцентировка дейилади. Акцентировка, асосан, карикатура тариқасидаги тасаввурларда ва суратларда намоён бўлади.

Тип
    • индивидуал образдир, аммо бу образда бутун бир гуруҳ, синф, миллат кишиларининг энг ҳарактерли белгилари бирга билиб, яхлит акс эттирилади ёки ифодаланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling