Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова
Download 0.87 Mb.
|
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идрок қилиш қонунлари
Диққат турлариИхтиёрсиз диққат Ихтиёрий диққат Ихтиёрийдан сўнгги диққат Диққат қонуниятлариДиққат қонуниятлари Контраст қонуни Қайтарув қонуни Янгилик қонуни Оммавий таъсирланиш қонуни ИДРОК Психологларнинг фикрича, инсон ниманики идрок қилса, уни фигура ва фонда идрок қилади. Фигура — шундай нарсаки, уни аниқ англаш, ажратиш, кўриш, эшитиш ва туйиш мумкин. Фон эса аксинча, ноаниқроқ, умумийроқ нарса бўлиб, аниқ объектни ажратишга ёрдам беради. Бу шундай психик жараёнларки, улар шахсга ўзини ўраб турган атроф-муҳитнинг маълум ва муҳим хусусиятларини англашга, тушунишга ва улар устида ўзига зарур хулосалар чиқариб, ўз хулқ-атворини режалаштиришга имкон беради. Идрок қилиш қонунлариФигура ва фоннинг илгариги ҳаракатга боғлиқлиги қонуни Идрокнннг константлилиги қонуни Кутишлар ва тахминларнинг идрокка таъсири Ўзгармас маълумотнинг идрок қилинмаслиги қонуни Англанганлик қонуни Тахминларни текшириш жараёнида идрок қилиш Хотира ва унинг турлари Биз сезган, идрок қилган нарсалар из қолдирмасдан йўқолиб кетмайди, балки маълум даражада эсда олиб қолинади, яъни эсимизда сақланиб қолади ва қулай шароитда ёки керак бўлганда эсимизга тушади. Кундалик тажрибамиз кўрсатадики, эсда қолган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам эсимизга тушавермайди, уларнинг бир қисми унутилади. Унутиш ҳам хотирага оид ҳодисадир. Таъссуротларнинг ана шундай эсда қолдириш ва кейин эсга туширишнинг физиологик асоси муваққат нерв боғланишларидир, бу муваққат боғланишларнинг ҳосил бўлиш, мустаҳкамланиш ва кейин жонланиш (тикланиш) жараёнидир. Одам кўрган, ҳис қилган ва эшитган нарсаларининг жуда оз миқдоринигина эслаб қола олади. Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида одам онгида 7 тадан ортиқ белгига эга бўлган маълумотнинг қолиши қийин экан. Бу еттита сўз, сон, белги, нарсанинг шакли бўлиши мумкин. X о т и р а — бу тажрибамизга алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. Хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги аксидир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling