Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни:
Умумий психология
- психик фаолиятнинг умумий қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганадиган махсус соҳаси;
Педагогик психология
- инсонга таълим ва тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади;
Ёш даврлари психологияси
- турли ёшдаги одамларни туғилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва ўзаро муносабатлари қонуниятларини индивиднинг ёшига мос тарзда ўзгариши тамойилларини;
Ижтимоий психология
- одамларнинг жамиятда биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва хулқ-атворларини ўрганади;
Психологиянинг фанининг тармоқлари.
Меҳнат психологияси
- киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жиҳатларини, қонуниятларини ўрганади;
Юридик психология
- ҳуқуқ системасининг амал қилиш билан боғлиқ масалаларнинг психологик асосларини ўрганади;
Ҳарбий психология
- кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитида намоён бўладиган хулқ-атворини, зобитлар билан оддий аскарлар ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларини ўрганади;
Савдо психологияси
- жамиятда тижоратнинг психологик шарт-шароитлари, эҳтиёжнинг индивидуал, жинсга оид хусусиятларини, харидорга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Бу соҳадан ажраб чиққан, модалар психологияси инсон диди ва унинг хулқда акс этиши каби қатор масалаларини ўрганади.
Психологиянинг фанининг тармоқлари:
Психология фанининг тармоқлари
Умумий психология
Ижтимоий психология
Зоопсихология
Педагогик психология
Ёш даврлар психологияси
Инженерлик психология
Санъат психологияси
Спорт психологияси
Космик психология
Юридик психология
Ҳарбий психология
Тиббиёт психологияси
Патопсихоло-гия
Парапсихо-логия
Психологиянинг 300 дан ортиқ тармоқлари фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустаҳкамланаётганлиги-дан далолат беради.
Юқорида таъкидланганлардан ташқари, психологияда этнопсихология, оилавий ҳаёт психологияси, бошқарув психологияси, психодиагностика, сиёсий ва ташкилий психология, шахс психологияси, спорт психологияси каби кўплаб соҳалари мавжудки, уларнинг ҳар бири жамиятдаги реал эҳтиёжлар ва уларни қондиришда психологиянинг фан сифатидаги ўрни ва мақсадидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |