Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


ШАХСНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ


Download 0.87 Mb.
bet6/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

5. ШАХСНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ
бу шундай психик жараёнларки, улар шахсга ўзини ўраб турган атроф-муҳитнинг маълум ва муҳим хусусиятларини англашга, тушунишга ва улар устида ўзига зарур хулосалар чиқариб, ўз хулқ-атворини режалаштиришга имкон беради.
Теварак-атрофимизда бўлган ва бизга таъсир этиб турадиган нарса ва ҳодисаларнинг хилма-хил хоссалари бор. Бу хоссалар кўрув, эшитув, туйғу органлари ва шунга ўхшаш сезги органлари ёрдами билан онгимизда бевосита акс этади. Сезги органларимизга таъсир этадиган нарсалардаги айрим хоссаларнинг миямизда шу тариқа бевосита акс этиши сезги деб аталади. Биз қизил, яшил рангларни, ширин, аччиқ таъмларни, оғир-енгилни, иссиқ-совуқни ва шу кабиларни сезамиз.
Билиш – объектив дунё тўғрисидаги маълумотлар, фан асослари бўйича ахборотлар, ижтимоий ва индивидуал тажрибалар, шахслараро муносабат ва муомала ўрнатиш, ижод ва янгилик яратишга қаратилган фаолликнинг мажмуаси.
Туғма инстинктлар
Инсон шахс бўлиб шаклланишида ва ривожланишида билиш жараёнлари асосий функцияни бажаради. Инсоннинг билиш жараёнини амалга оширувчи асосий манбалар қуйидагича:
Шартли ва шартсиз рефлекслар
Рефлексия (хулқ ва онгли бошқариш)
Тажриба, машқ
Кўникма, малака, одат
Тақлид ёки имитация
Теварак атрофдаги одамнинг бойлиги ҳақида, товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат ва кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги органлари туфайли биламиз.
Сезги — бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир этган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички ҳолатлардан таркиб топади.
Сезгиларнинг Арасту томонидан алоҳида ажратиб кўрсатилган турлари мавжуд:
  • Кўриш;
  • Эшитиш;
  • Ҳид билиш;
  • Таъм билиш;
  • Тери туюш орқали сезиш (перцептив).

Сезги турлари
Экстерио-роцептив
    • Экстерорецепторлар организмнинг сиртида бўлади – кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери сезгиси ва органлари шу жумладандир. Бу органлар одатда ташқи сезги органлари деб аталади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling