Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Эслаб қолишга тайёрлик қонуни


Download 0.87 Mb.
bet10/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

4. Эслаб қолишга тайёрлик қонуни
    • Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз.

5. Ассоциациялар қонуни
    • Бу қонун хақида эрамиздан аввал Арасту ҳам ёзган эди. Қонуннинг моҳияти шундаки, бир вақтда шаклланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади.

6. Бирин-кетинлик қонуни
    • Ҳарфларни алфавитдаги тартибида ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек, хотирада ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва керак бўлганда, тартиб билан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.

7. Кучли таассуротлар қонуни
    • Эслаб қолинадиган нарса тўғрисидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Бундан ташқари, сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга туширилади.

8. Тормозланиш қонуни
    • Ҳар қандай муайян маълумот ўзидан олдинги маълумотни тормозлайди. Шунинг учун унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда сақлашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўришингиз керак.

Хотирани ривожлантириш йўллари


Кўпчилик психологлар ва амалиётчилар инсон хотирасини китоблар жавонига ўхшатишади. Агар шу жавонда китоблар тартиб билан жой-жойига қўйилган ва сиз вақти-вақти билан уларнинг орасига «ташриф» буюриб турсангиз, қайси китоб қаерда турганини яхши биласиз. Хотира ҳам шундай. Агар сиз мунтазам ўз қобилиятларингизни ўстириш устида ишласангиз, у ёки бу қизиқтирган мавзу бўйича турли китобларни ўқиб, уларни маълум тартибда қайтариб турсангиз, эсда сақлаш ва эсга тушириш қобилиятингиз ўсиб бораверади.
Иккинчи муҳим амалий қоида — бу ўқиган, эшитган ёки кўрган нарсангизнинг моҳиятини англашга ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки тушунмаган нарсангизни қайта-қайта ўқисангиз ҳам эсда яхши қолмайди. Масалан, инглиз тилидан «топиклар»ни ўқитувчи сўраганда ёддан айтиб берган бўлсангиз, у тезда хотирангиздан ўчиб кетади. Агар уни амалий бирор иш-фаолиятингиз билан боғлаб, қийналиб бўлса ҳам овоз чиқариб машқ қилсангиз, у анчагача ёддан чиқмайди.
Учинчи кенг тарқалган усул — бу эслаб қолиниши керак бўлган нарсаларни маъно жиҳатдан гуруҳларга бўлиб туриб эслаб қолиш. Бу усулни биз ёшликдан бошлаб ишлатиб келганмиз. Масалан, сизга сўзлар қатори берилган: синф, бола, парта, ручка, боғ, узум, чарос, қалам, ариқ. Шу сўзларни яхшилаб эсда сақлаш учун уларни маълум гуруҳларга олдин бўлиб олсак, масалан, мактабга алоқадор нарсалар гуруҳи ва боғ билан 6оғлиқ нарсалар гуруҳлари.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling