Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Download 0.87 Mb.
bet12/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

Хаёл турлари


Тасаввур хаёли
    • Тасаввур хаёли деб, ҳозир ёки ўтмишда аслида мав­жуд бўлса ҳам, лекин бизнинг тажрибамизда ҳали учрамаган ва биз идрок қилмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасав­вур ва образлар яратишдан иборат бўлган хаёл турини айтамиз. Бу нарсаларнинг образлари бошқа кишиларнинг айтиб берган сўзлари асосида, шунингдек, ёзма ва бошқа ҳужжатлар асосида яратилади.

Ижодий хаёл
    • Ижодий хаёл деб, бизнинг тажрибамизда бўлмаган ва воқеликнинг ўзида ҳам учрамаган нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ва образлар яратишдан иборат бўлган хаёл турини айтилади.

Орзу
    • Орзу – ижодий хаёлнинг тилакдаги келажакка қаратилган фаолиятидир. Орзу қилиш – кўнглимизга ёқадиган истиқбол образларини яратиш демакдир.

Ширин хаёл суриш
    • Ширин хаёл суриш муайян бир нарсага қаратилмаган муайян бир системага эга бўлмаган хаёл жараёнидир. Ширин хаёлга ботган вақтда турли образлар кўз ўнгидан бирин-кетин бетартиб ўта беради. Бу тасаввурлар жараёнини тафаккур тартибга солмайди. Орзуларда бўлгани каби, ширин хаёл суришда ҳам, асосан, ўзимиз хуш кўрган образлар пайдо бўлади.

Ихтиёрсиз (пассив) хаёл
    • Ихтиёрсиз хаёлда олдиндан белгиланган мақсад бўлмайди, бунда ирода актив иштирок қилмайди. Образлар бу ҳолда ўз-ўзидан пайдо бўлади. Ихтиёрсиз хаёл аввало қондирилмаган шу топдаги эҳтиёж сабабли туғилади. Масалан, одам сувсиз чўл-биёбонда юриб, жуда чанқаб қолган вақтида унинг хаёлида булоқ, дарё ва сув кабиларнинг образлари беихтиёр пайдо бўла бошлайди. Орзу ва ширин хаёл суриш, кўпинча, беихтиёр пайдо бўлади. Бизнинг туш кўришимиз ҳам ихтиёрсиз хаёл фаолиятидир.

Ихтиёрий (фаол) хаёл
    • Ихтиёрий хаёл олдиндан белгиланган мақсадга йўналган бўлади, муайян образни яратиш учун зарур бўлган материални танлаш, ирода кучини ишлатиш йўли билан вужудга келади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling